Android учун Twitter’да тунги режим автоматик ёқиладиган бўлди

  •   DiMaX
  •  1242
  •  21.06.2017 11:52

Android учун Twitter’да тунги режим автоматик ёқиладиган бўлди

Жорий йилнинг апрелида Android тизимли қурилмалар учун Twitter иловаси ишлаб чиқувчилари тунги режимнинг автоматик тарзда ёқилиши ва ўчирилишини синовдан ўтказа бошлаган эдилар. Энди мазкур функция ушбу илованинг янги бета-версиясига тўла жорий этилди, деб ёзади 9to5google.com сайти.

Twitter 7.2.0 версиясигача янгиланишда, тунги режим фаол ҳолда бўлган фойдаланувчилар ёрқин интерфейсли мавзуга ўтиб қоладилар. Аммо созламаларини чиқариш функциясини биринчи ишлатишдаёқ уларга режимлар орасида автоматик ўтишни созлашни таклиф этилади. Илова қуёш ботиши билан тунги режимни ёқиш, қуёш чиқиши билан бу режимни ўчиришни таклиф қилади.

Мазкур опция Android учун Twitter’нинг барқарор версиясига кейинги ҳафтада жорий этилиши кутилаётир. Дастурни мана бу ҳавола орқали Google Play’дан бепул олиб ўрнатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!