Ucell: «Орзу ороллари» сари илк қадам

  •   DiMaX
  •  2165
  •  22.06.2017 15:59

Ucell: «Орзу ороллари» сари илк қадам

2017 йилнинг 22 июнь куни Ucell компаниясининг «Орзу ороллари» интернет-акцияси доирасидаги биринчи совринли ўйин бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 18 май санасидан то 18 августигача, Ucell компанияси «Орзу ороллари» интернет-акциясини ўтказмоқда. Унда иштирок этаётган компания абонентлари қимматбаҳо совғаларга эга бўлишлари мумкин. Учта ажойиб соврин – «орзу ороллари» саналмиш Самуи, Лангкави ёки Бали оролларидан бирига икки кишилик йўлланмалардир. Шунингдек, ютуққа замонавий Samsung смартфонлари ҳам қўйилган.

Акция шартлари жудаям оддий – абонентлар шунчаки Ucell интернетидан фаол фойдаланишлари ва ютуқ олишга бўлган имкониятларини ошириб боришлари лозим. Имкониятлар интернет учун амалда сарфланган ҳар бир АҚШ доллари учун биттадан тақдим этилади. Бунга интернет хизматлари учун олинадиган абонент тўловлари ҳам киради. Булардан ташқари, энг кўп миқдорда имконият тўплаган 10 нафар абонентга ҳам Бали оролига йўлланма ҳамда Samsung смартфонлари тақдим этилади.

Интернет-акция ғолиблари учта ютуқли ўйинда, мустақил ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида аниқланади. Улар ғолибларни аниқлашда холисликни ҳамда акция шартларига амал қилинишини кафолатлайдилар.

«Орзу ороллари» интернет-акцияси доирасидаги биринчи ютуқли ўйинда унинг бошланишидан то 19 июнгача (шу куни ҳам) имкониятлар тўплаган абонентлар иштирок этишди. 19 июндан кейин тўпланган барча имкониятлар эса иккинчи ўйинда инобатга олинади.

Ушбу илк совринли ўйинда Таиланднинг Самуи оролига икки кишилик саёҳат йўлланмаси ҳамда учтадан Samsung Galaxy S8, Samsung Galaxy A7 ҳамда Samsung Galaxy A5 смартфонлари ўйналди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фаол абонентлар орасида ҳам қизиқарли викториналар уюштирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

«Орзу ороллари» интернет-акцияси – бу, аввало, Ucell компанияси ўзининг фаол интернет фойдаланувчиларини рағбатлантириш имкониятидир. Унинг ташкилотчиларидан бири – Собиржон Мухамедов шундай дейди:

«Ўтган галги – «Дунё бўйлаб» интернет-акциямизда икки миллиондан ортиқ абонентларимиз иштирок этишди. Бу шуни кўрсатадики, мамлакатимизда интернет фойдаланувчилари сони ошиб бораётир. Демак, биз ҳам мазкур соҳада янада қизиқарлироқ, рақобатбардош хизматлар ва таклифлар тақдим этишимиз лозим».

Акция иштирокчиларидан бири – ютуқли ўйин тадбири қатнашчиси Давронбек Рустамов бу хусусда ўз фикрини билдирди:

«Мен кўпдан бери Ucellнинг ҳар хил совринли ўйинларида, ижтимоий тармоқлар орқали ўтказаётган акцияларида иштирок этиб келаман. Бугун ҳам ютуқлар ўйини жуда қизиқарли тарзда, байрамона руҳда ва шаффофлик асосида ўтди. Гарчи ўзим акция доирасида бирор совринни қўлга киритмаган бўлсам-да, тадбирда уюштирилган викториналарда қатнашиб, эсдалик совғаларини олдим. Барчага кейинги ўйинларда омад тилайман!»

«Орзу ороллари» интернет-акцияси ҳақидаги батафсил маълумотни Ucell сайтидаги тегишли саҳифадан ўқиб олиш, илк совринлар ўйини жараёнидан олинган лавҳаларни эса компаниянинг Facebook саҳифасида томоша қилиш мумкин.