Қозоғистон муҳим сабаб билан боланинг гаджетдан фойдаланишини тақиқламоқчи

Қозоғистон муҳим сабаб билан боланинг гаджетдан фойдаланишини тақиқламоқчи

Бугун болаларнинг электрон гаджетлар экрани қаршисидаги вақтини камайтириш барча замонавий ота-оналар олдида турган муҳим масала. Бизга қўшни бўлган Қозоғистон Респуликасида боланинг гаджет, жумладан iPad қурилмасидан фойдаланишини қонун йўли билан тақиқлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин боласининг қўлига гаджет бериб қўйган ёш ота-оналарни қаттиқ танқид остига олди. Унинг сўзларига кўра, ёш авлод китоб ўқиш ўрнига айпеддан фойдаланиш билан вақтини ўтказмоқда.

“Ёш ота-оналар болалари уларни безовта қилмаслиги учун уларни эркалатиб юборишяпти ва хоҳлаган электроника воситаларини олиб беришяпти. Биз айни пайтда болаларнинг гаджетлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун лойиҳаси устида иш олиб боряпмиз”, дейди сиёсатчи.

Унинг қайд этишича, iPad ва бошқа гаджетлардан фойдаланишга бўлган болаларда кўзнинг кўриши билан боғлиқ ва бошқа касалликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, Apple асосчиси Стив Жобс ўз болаларига iPad’дан фойдаланишга рухсат бермаган. Унинг таржимаи ҳолини ёзган муаллифнинг сўзларига кўра, Стив Жобс ҳар куни кечки маҳал фарзандлари билан бир стол атрофида ўтириб, тарихий мавзудаги китобларни ўқиб, муҳокама қилган экан. Уларнинг оиласида ҳеч ким планшет ёки компютердан фойдаланмаган.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳам бир муддат аввал ўз оиласида гаджетлардан фойдаланиш бўйича қонун-қоидалар ўрнатгани, хусусан кечки пайтда болалар эртароқ ухлашлари учун уйда гаджетлардан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилган. Қолаверса, Билл Гейтс фарзандлари 14 ёшга кирмагунларига қадар уларга электрон қурилмалардан фойдаланишга рухсат бермаганини ҳам айтган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!