ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА: Apple яхшими, ёки Samsung?

  •   DiMaX
  •  3088
  •  23.06.2017 13:16

ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА: Apple яхшими, ёки Samsung?

Биламизки, замонавий гаджетлар, хусусан смартфон ва планшетлар борасида мана шу икки компания етакчи ҳисобланади. Ҳар бирининг ўзига яраша харидорлари, ўзига хос ихлосмандлари бор.

Биз эса, сайтимиз ўқувчилари орасида булардан қай бирини хуш кўрувчилар кўпроқ эканлигини аниқлаш учун сўровнома ташкил этишга қарор қилдик. Мазкур сўровномада қатнашинг ва $5 дан $15 гача чегирмага эга бўлинг! Чегирма ҳамкоримиз томонидан етказиб берилаётган, ишлаб чиқарувчининг ўз заводида қайта ишланган смартфонларни сотиб олишда амал қилади. Чегирма миқдори эса харид қилинадиган қурилма нархидан келиб чиқиб белгиланади.

Сўровномада иштирок этиш учун мана бу (https://goo.gl/forms/3bElxKqSQWcRjctf2) манзилга ўтиб, Apple ёки Samsung орасидан ўзингизга ёққан бирига овоз беришингиз лозим. Бунда исм-шарифингизни ҳам киритишингиз талаб этилади, чунки у чегирмани олишда шахсингизни аниқлаш учун керак бўлади.

Овоз берганингиздан кейин махсус саҳифага ўтиш учун ҳавола пайдо бўлади, у ерда эса овоз беришнинг айни дамдаги ҳолати билан танишишингиз мумкин. Яъни, у ерда ўзингиздан олдин овоз берганларнинг исм-шарифлари ҳамда қайси компания қанча овозга эга эканлиги кўринади.

Сўровнома эртага – 24 июнь куни, соат 12:00да якунланади ва унинг натижалари эълон қилинади. Марҳамат, шунгача тегишли саҳифага (https://goo.gl/forms/3bElxKqSQWcRjctf2) ўтиб, ўзингиз ёқтирган компанияга овоз беринг. Шунингдек, бу ҳақда дўстларингизга хабар бериш учун Facebook’даги шу ҳақдаги постимизни (https://www.facebook.com/terabaytuz/posts/1092897690854280) ўз профилингизда ёки гуруҳларда улашиб (Поделиться/Share қилиб), уларни ҳам овоз беришга таклиф этинг!