iPhone 7 Plus рекорд даража — 410 долларга арзонлашди!

iPhone 7 Plus рекорд даража — 410 долларга арзонлашди!

Халқаро смартфон бозорида Apple флагманлари нархи тушиб кетмоқда. Жумладан, бу борадаги энг паст кўрсаткич Россия смартфон бозорида қайд этилган. Унга кўра, iPhone 7 Plus маҳаллий бозорда сўнгги 9 ой мобайнида 34 фоизга арзонлашган. Бу америкалик ишлаб чиқарувчининг смартфонлари орасида нархи кескин арзонлашиб кетган илк флагмандир.

2017 йилнинг сентябр ойида Apple тақдим қилган iPhone 7 Plus телефон аппарати жаҳон бозорида 1140 АҚШ долларидан сотилаётган эди. Айни пайтда эса гаджет ўртача 740 АҚШ долларидан сотилмоқда. Шунингдек, жаҳоннинг таниқли интернет дўконлари ва смартфон етказиб берувчилари ҳам ушбу флагманга 25 фоизгача чегирмалар беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 23 май ҳолатида «Малика» савдо марказида 32 гигабайтли доимий хотирага эга iPhone 7 Plus ўртача 6,1 миллион сўмдан сотилмоқда. Жорий йилнинг

iPhone 7 Plus — Apple корпорациясининг қўш объективли бош камерага эга илк смартфони. Бош камеранинг модулларидан бири манзарани 2 карралик яқинлаштириш ҳамда портрет жанрда суратга олиши билан ўзига хосдир.

Агар сизда Apple смартфонларини харид қилиш истаги бўлса, бизга мурожаат қилинг:

Terabayt-эксклюзив: қулай нархларда iPhone!

iPhone’ларнинг кредит бўйича нархлари (2017 йил 25 май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!