Диққат: энг хавфли ва энг хавфсиз смартфонлар рейтинглари

  •   DiMaX
  •  8592
  •  23.06.2017 17:31

Диққат: энг хавфли ва энг хавфсиз смартфонлар рейтинглари

Уяли телефонларнинг электромагнит нурланишлар чиқариши муаммоси мутахассислар томонидан бир неча марта кўтарилган. Агар бу масала сизниям хавотирга солаётган бўлса, нурланишдан имкон қадар сақланиш учун Samsung Galaxy S7 Edge ишлатганингиз маъқул, деб ёзади PhonAndroid.

Сўнгги тадқиқотлар натижаларига кўра, айни мана шу қурилма электромагнит энергиясини кам чиқарувчи – хавфсиз смартфонлар рейтингида етакчилик қилади. Унда солиштирма ютилиш коэффициенти (Specific Absorption Rate, SAR), яъни – инсон танаси томонидан бир сонияда ютиладиган электромагнит энергияси кўрсаткичи 0,264 Вт/кг.ни ташкил этар экан. Бу борада рухсат этилган максимал кўрсаткич 1,6 Вт/кг.га тенг.

Оммабоп смартфонлар орасида энг хавфсиз, яъни – электромагнит нурланишини энг кам миқдорда тарқатувчи қурилмалар рейтинги қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy S7 Edge (0,264 Вт/кг).
  2. Asus ZenFone 3 (0,278 Вт/кг).
  3. Samsung Galaxy A5 2016 (0,290 Вт/кг).
  4. Lenovo Moto Z (0,304 Вт/кг).
  5. OnePlus 3 (0,394 Вт/кг).
  6. Samsung Galaxy S7 (0,406 Вт/кг).
  7. HTC 10 (0,417 Вт/кг).
  8. Sony Xperia XA (0,473 Вт/кг).
  9. Honor 5X (0,560 Вт/кг).
  10. Samsung Galaxy A3 2016 (0,621 Вт/кг).

Электромагнит энергиясини энг кўп тарқатувчи – энг хавфли моделлар ўнталиги эса қуйидагича:

  1. Honor 8 (1,5 Вт/кг)
  2. Huawei P9 (1,43 Вт/кг)
  3. Apple iPhone 7 (1,38 Вт/кг)
  4. Apple iPhone 7 Plus (1,24 Вт/кг)
  5. Honor 5C (1,14 Вт/кг)
  6. Sony Xperia X Compact (1,08 Вт/кг)
  7. Sony Xperia XZ (0,870 Вт/кг)
  8. LG G5 (0,737 Вт/кг)
  9. Apple iPhone SE (0,720 Вт/кг)
  10. Sony Xperia X (0,720 Вт/кг)

Таъкидлаш керакки, юқорида санаб ўтилган смартфонларнинг барчаси АҚШ Алоқа федерал агентлиги меъёрларига жавоб беради. Умуман олганда, турли мамлакатларда SAR’нинг хавфсизлик даражасини аниқловчи ўз меъёрлари мавжуд. Масалан, Европада унинг энг юқори чегараси 2 Вт/кг, Жанубий Кореяда эса – 1,6 Вт/кг қилиб белгиланган. Оммабоп смартфонлар одатда шу меъёрлардан ошиб кетмайдиган SAR билан чиқарилади. Бироқ солиштирма ютилиш коэффициенти қанчалик кам бўлса – фойдаланувчи саломатлигига унинг зарари шунча кам.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!