“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ чипталарни онлайн сотиб олиш учун мобиль иловани ишга туширди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ чипталарни онлайн сотиб олиш учун мобиль иловани ишга туширди

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ўз мижозлари учун Андроид ва iОС операцион тизимининг платформаси асосида мобиль иловаларни ишлаб чиқди. Мазкур мобил илова 23 февралдан ишга туширилади.

Дастур орқали темир йўл чипталарини онлайн харид қилиш мумкин. Ушбу илова фойдаланувчиларга поездлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек темир йўл транспорти соҳасидаги янгиликлар билан танишиш имкониятини ҳам беради.

Темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёнида «UzCard» тизими тўлов механизми сифатида қўлланилади.

Жорий қилинаётган инновацион янгилик сезиларли даражада йўловчиларга қулайлик ва хизмат сифатини оширишига умид қиламиз, дейилади АЖ ахборот хизмати хабарида.

Мобил илова Android ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.