Facebook’да энди ўз рекламангизни яратишингиз мумкин

Facebook’да энди ўз рекламангизни яратишингиз мумкин

Мобиль қурилмалар учун жорий қилинаётган янги Canvas (полотно) интерактив реклама формати матн, слайд-шоу, фото ва видео ёрдамида мобиль қурилмалар ёрдамида ижтимоий тармоқда муайян маҳсулотни реклама қилиш мақсадида ишга туширилмоқда. Тўлиқ экранли рекламалар ихчам мини-сайт ёки клипларни эслатади.

Canvas хизмати орқали қилинадиган рекламалар iOS ва Android қурилмаларида намоён бўлади Мазкур функциянинг шахсий компьютерларига мўлжалланган талқини ҳақида бирор маълумот йўқ.

Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилинишича, у тармоқ фойдаланувчисининг жонига тегадиган услубда эмас, фойдаланувчининг танловига кўра намойиш этилади. Яъни, янгиликлар лентасида мазкур реклама формати одатий рекламадан фарқ қилмайди. Фойдаланувчи ўзи улардан бирини танлаб, босса у тўлиқ экранли интерактив рекламага айланади.

Ва экраннинг чап томон бурчагидаги «X» белгисини босиб, фойдаланувчи яна янгиликлар лентасига қайтиши мумкин.

Canvas реклама блоклари веб-интерфейс жараёнида тайёрланади. Яъни, уни тайёрлашда реклама берувчидан дастурлаш ёки дизайнерлик бўйича алоҳида профессионал кўникмалар талаб қилинмайди. Facebook’да хабар берилишича, бу турдаги ижодий реклама синовдан ўтказиш вақтида фойдаланувчилар томонидан илиқ қарши олинган.

Ҳар бир реклама берувчи ўртача 30 – 70 секунд ичида ўз маҳсулотининг рекламасини тармоққа юклашга муваффақ бўлган.

Янгича реклама шаклидан Facebook’нинг Power Editor дастуридан фойдаланувчи реклама берувчилар фойдаланишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!