Google “Ақлли” карнайларни ишлаб чиқариш мумкин

Google “Ақлли” карнайларни ишлаб чиқариш мумкин

Google компанияси Amazon Echo рақобатчиси — овозли ёрдамчига эга “ақлли” карнайни ишлаб чиқиш бўйича махфий лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Айни пайтда янги маҳсулот тўғрисида маълумотлар деярли йўқ. Фақатгина Nest жамоаси (у ҳам Alphabet холдинги таркибига киради) ўз ёрдамини таклиф қилганига қарамасдан корпорация мазкур ускуна устида фақатгина ўзи иш олиб бораётгани маълум.

Amazon Echo карнайлари ва ихчамгина Echo Dot нафақат мусиқаларни таратиши, балки “ақлли” уйни бошқариши ҳам мумкин. Унда Alexa овозли ёрдамчиси интернетдаги керакли маълумотларни мустақил равишда излаши, фойдаланувчини муҳим ҳодисалар ва белгиланган учрашувлардан огоҳ қилиши, янгиликларни сўзлаб бериши ва Kindle электрон кутубхонасидаги китобларни мутолаа қилиб бериши мумкин. Ахборот манбалари Google қурилмасида юқоридаги вазифаларнинг қайсилари мавжуд бўлишини ошкор этишмади.

Гап-сўзларга қараганда, айни пайтда Nest хонадонларни ҳимоялаш тизими устида иш олиб бормоқда. Бироқ раҳбарият майда-чуйда қисмларигача тайёр ҳолатга келмагунга қадар маҳсулотни бозорга олиб чиқишга ижозат бермаяпти. Эҳтимол шу сабабдан ҳам Google ушбу компания билан “ақлли” карнайларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишни истамаётгандир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.