Эскирмайдиган ён дафтарча яратилди

Эскирмайдиган ён дафтарча яратилди

Ҳозирги кунда деярли ҳар бир инсонда смартфон ёки планшетлар бор бўлишига қарамай, кўпчилик эслатма, ёзувлар ёки расмлар учун анъанавий ён дафтарчалардан фойдаланишни афзал кўради. Аммо барча варақлар тўлиб бўлгач, уни ташлаб юборишга мажбур бўламиз ва янгисини сотиб оламиз.

Бироқ рақамли Rocketbook Wave дафтари билан энди янги кундаликлар учун пул сарфламасак ҳам бўлади. Варақлардаги ёзувлар илиқ ҳаво билан ишлов берилгандан сўнг изсиз йўқолади. Бунинг учун фен ёки микротўлқиннинг иссиқ ҳавоси асқотади. Агар Rocketbook Wave’даги ёзувлар катта аҳамиятга эга бўлса, уларни дастурий таъминот ёки мобиль қурилмалардаги камера ёрдамида рақамлаштириш мумкин. Ҳар бир бетдаги 9та махсус белгилардан иборат qr-кодли имкониятлар туфайли фойдаланувчи ўзининг қимматли ёзувларини сақлаши мумкин бўлади. Улар маълумотларни (Google Drive, Evernote ва бошқалар) киритишга мўлжалланган сервис ҳисобланади. Ён дафтарчаларда ёзувларни қолдириш учун дастурчилар махсус термохроматик сиёҳли Pilot Frixion ручкаларини ишлатишни тавсия этишди. Уларни ўқув қуроллари дўконидан ҳарид қилиш мумкин. Rocketbook Wave’ни Kickstarter’да 27 долларга сотиб олиш мумкин.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!