Microsoft iPhone`дан қимматроқ смартфон ишлаб чиқаради

Microsoft iPhone`дан қимматроқ смартфон ишлаб чиқаради

Ишлаб чиқарувчи жорий йилда iPhone SE ва Apple`нинг бошқа смартфон моделларидан анчагина қиммат бўлган смартфонини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Қурилма Microsoft Surface деб номланиб, унинг нархи 1000 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.

Айтиш мумкинки, Lumia смартфонлари ўз иштиёқмандларига эга бўлиб улгурган бўлса ҳам, смартфон iOS ва Android қурилмаларидан ўзиб кета олганича йўқ. Бироқ Microsoft бошқа ишлаб чиқарувчилар билан паст ва ўрта нарх сигментида рақобатга киришишдан кўра iPhoneSE`дан 2,5 баробар қиммат бўлган кучли техник хусусиятларга смартфонни тақдим этишни маъқул кўрди.

Инсайдерларнинг тасдиқлашларича, гаджет 2016 йил охирига қадар намойиш этилади. Эҳтимол, тақдимот сентябрда Берлинда ташкиллаштириладиган IFA 2016 истеъмол электроникаси ва хўжалик техникалари кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши мумкин. Шунингдек, Microsoft у ерга янги планшет ва ноутбуклари – Surface Pro 5 ва Surface Book 2 ни ҳам олиб келиши эҳтимоли йўқ эмас.

Сизиб чиққан ахборотларга кўра, Microsoft Surface пикселлар сафи 2560 x 1440 нуқтани ташкил этаган 5,5 дюймли AMOLED экран билан таъминланади. Смартфонда Surface Pen стилуси ёрдамида ёзув-чизувларни амалга оширса бўлади.

4 Гб тезкор хотирага эга янги маҳсулотга Intel Atom x3 процессори ўрнатилади. Инсайдерларнинг тасдиқлашларича, 6 Гб ОЗУга эга модификацияси ҳам тақдим этилади.

Смартфоннинг доимий хотираси 64 ёки 128 Гб бўлади. Катта эҳтимол билан смартфон бортига 256 ёки ҳаттоки 512 Гб ҳажмли флеш-хотира жойлаштирилиши мумкин. Continuum технологиясининг қўлланиши эса смартфонни тўлақонли компьютер дейишга мантиқан асос яратади.

Microsoft Lumia смартфонларига кучли камералар ўрнатилгани маълум, Microsoft Surface`да ҳам ушбу ижобий анъана давом эттирилади. Орқа қисмидаги асосий камерага 21 мегапикселли PureView модули қўлланилса, олд томонда Zeiss томонидан ишлаб чиқарилган 8 мегапикселли камерадан фойдаланилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!