Мониторни тўғри парвариш қилиш йўллари

Мониторни тўғри парвариш қилиш йўллари

Мониторни қандай тозалаш керак?

Сиз билан мониторни парвариш қилиш тўғрисида гаплашамиз. Ахир монитор интернет дунёсини кўришда ёрдам берувчи воситадир. Баъзан жуда кўп фойдаланувчилар, айниқса янги фойдаланувчилар(компьютер билан ишлашни энди бошлаганлар) компьютер ва мониторни тўғри парвариш қилишни билишмайди.

Монитор умрини узайтириш учун, қуйида берилган бир неча қоидаларга амал қилиш кифоя:

№1 қоида – Бу жуда мухим, бу қоидани унутманг! Хеч қачон монитор экранини тозалашда спирт, ацетон, ойна тозаловчи ва бошқа шунга ўхшаш тозалаш воситаларидан фойдаланманг. Спирт ва таркибида спирт бўлган воситалар мониторга салбий таъсир қилади. Булар мониторнинг асл холатини бузилишига сабаб бўлади.

Монитор тозалаш учун махсус воситаларни компьютер дўконида мутахассислар ёрдамида танлаш мумкин. Восита таркибида мониторга зарар етказмай уни бактерияларга карши хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган – алкилполигликозиддан фойдаланиш мумкин.

uxod_monitor_1

Монитор тозалаш воситаси хидсиз бўлгани маъқул. Агар хид мавжуд бўлса, таркибига спирт қўшилганлиги эхтимоли мавжуд. Монитор тозалаш воситаси таркибини эътибор билан ўқинг!

№2 қоида – махсус салфеткалардан фойдаланинг! Экранни хар турини тозалашга мўлжалланган махсус мато (микрофибер)дан фойдаланилган салфеткаларни тавсия қиламан. Микрофибер – жуда кичик(микро) диаметр қалинликдаги янги авлод микротола матосидир. Бу мато пахта толасидан 30 марта, инсон сочидан эса 100 марта ингичка. Мониторни янада самарали тозалайди(дўконларда борми йўқми билмиман, лекин интернет дўконларда мавжуд).

uxod_monitor_2

Нам салфетка таркибида спирт йўқлигига ишонч хосил қилинг!

№3 қоида – монитор орқасида жойлашган шамоллатиш (вентиляция) тешикларини тўсиб қўйманг. Улар монитор қизиб кетмаслиги ҳамда ичида хаво яхши алмашиниши учун мўлжалланган.

№4 қоида – монитор экранига кир бармоқлар билан тегманг. Бу қоидага амал қилмасангиз монитор экрани кирланиб, уни тозалаш кийин булади ва тез яроқсиз холатга келади. Бу дегани монитор ёнида овқатланманг!

№5 қоида – монитор экранини 100% ёруғлигидан фойдаланманг! Анча равшан экран монитор умрини қисқартиради ва кўзларга ножўя таъсир қилади. Шунинг учун ёруғликни қулайлик даражасида камайтиринг.

monitor_yarkiy

Шундай қилиб бу оддий қоидалар ёрдамида мониторни узоқ вақт давомида бутун сақлаш ва компьютер қаршисида самарали ишлашингиз мумкин бўлади. Мақола http://infodengy.ru/ сайтидан таржима қилинди.

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!