“Халқ сўзи” газетаси сайти хакерлар ҳужумига учради

“Халқ сўзи” газетаси сайти хакерлар ҳужумига учради

«Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталари сайтлари 27 март куни хакерлар ҳужумига учраган, айни вақтда бу сайтлар интернет фойдаланувчилари учун очиқ эмас. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар берган.

Сайтларнинг бош саҳифасида айни вақтда Anonplus белгиси жойлаштирилган.

Интернетдаги маълумотларга кўра, Anonplus – ижтимоий тармоқ бўлиб, у халқаро хакерлар тармоғи Anonymous ташкилотига тегишли ҳисобланади. Anonymous  ва Anonplus эмблемалари ҳам бир-бирига ўхшаб кетади.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!