Ўчган файлларни максимал қайта тиклаш утилитаси – Recuva

Ўчган файлларни максимал қайта тиклаш утилитаси – Recuva

Кўпчиликда, компьютер ёки телефон флешкасидан билмасдан бирор файлни ўчириб юбориш ҳоллари учраган. Агар бу файл жуда катта аҳамиятга эга бўлса, асаб толаларимизнинг анчаси нобуд бўлади. Кейин таниш-билишларга телефон қиламиз, пуллар сарфлаб бу файлларни тиклашга ҳакакат қиламиз. Агар сизда бундай ҳолат юз бермаган бўлса, сиз жуда бахтли инсон экансиз. Нега айнан флешка? Чунки флешкадан ўчирилган файл «Корзина«га тушмасдан ўчади.

Бу мақолада компьютер ёки телефон флешкаси орқали ўчириб юборилган файлларни максимал даражада(!) қайта тиклашни «Recuva» утилитаси орқали амалга оширишни кўрсатиб ўтаман.

Демак, сиз флешкадан бирор файлни ўчириб юбордингиз, бу вазиятда ўзингизни йўқотиб қўйманг ва қуйидагиларни ёдда тутинг:

1. Ўчирилган файл номини эслаб қолинг.

2. Ўчган файлни қайта тикламагунча, флешкага ҳеч қандай файл ёзманг.

3. Янги папкалар ҳам ҳосил қилманг, яъни флешка ичида ҳеч қандай амал бажарманг.

Гап шундаки, сиз бирор файлни ўчириб юборсангиз бу файл эмас, унинг номи флешкадаги жадваллар рўйхатидан ўчади ва сизга файл кўринмайди (файл ўзи ўчмайди). Қачонки бошқа файллар флешкага ёзилса, бу файллар ўчирилган файл устига ва бўш жойга ёзилади, яъни файл ўчирилмайди, унинг устига бошқаси ёзилади. Ёзилган файлнинг бир қисми ўчган файл устига, бир қисми бўш жойга ёзилиши мумкин.

Шу асосида, қаттиқ диск ва флешкаларда маълумотлар сақланади. Қайта тиклайдиган дастурлар, ўчган файллар устига ҳеч қандай янги файллар ёзилмаган бўлса, тўлиқ, бир қисмига ёзилган бўлса, фақат ўчган файлни бир қисмини қайта тиклаши мумкин. Демак, шундай дастурлардан бири билан танишамиз.

Ҳужжатлар, расмлар, мусиқалар, видео ва бошқа файлларни қайта тиклашга мўлжалланган ва уй шароитида ишлатиш учун текин ҳисобланган дастур — Recuve. Дастурни ўз сайтидан юклаб оламиз ва ўрнатамиз (ўрнатилиш жараёни қийин эмас), кейин ишга туширамиз

recuva_1

Далее

recuva_2

Қандай форматдаги файлларни қидириш кераклигини белгилаш ойнаси. Одатда «все файлы» пунктини танлаган фойдали, Далee

recuva_3

Бизга керакли файл қаердан ўчириб юборилганини танлаймиз (бу ҳолда О диск, яъни флешка)

recuva_4

Топилган файлни қайта тиклаш ҳақида маълумот ва чуқурроқ қидиришни таклиф қилувчи ойна пайдо бўлади ва «Начать» тугмаси орқали ўчирилган файлларни қидиришни бошлаймиз.

Шундан сўнг, қайта тиклаш мумкин бўлган файллар рўйхати чиқади ва «Восстановить» тугмаси орқали қайта тиклашимиз мумкин бўлади.

recuva_5

Агар эътибор берган бўлсангиз, файллар ёнида яшил рангли думалоқ расм мавжуд. Бу шакл 3 хил рангда бўлиши мумкин.

— яшил — топилган файлни тўлиқ қайта тиклаш мумкин.

– сариқ — топилган файлнинг фақат бир қисмини қайта тиклаш мумкин, қолган қисмига бошқа файллар ёзилиб, эски файлнинг бир қисми ўчиб кетган.

-қизил — топилган файлни умуман қайта тиклаб бўлмайди. Бу орқали сиз фақат шу дискда шу номдаги файл мавжуд бўлганини билишингиз мумкин бўлади.

Файлнинг бир қисми бузилган бўлса (сариқ ранг), файл турига қараб, чала ёки умуман тикланмаслиги мумкин. Бу ҳолда, файл турига мос келувчи бирор дастурлар орқали файлларни қисман тиклаб олиш мумкин.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!