Хитойликлар билагузук-смартфонни тайёрлашмоқда

Хитойликлар билагузук-смартфонни тайёрлашмоқда

Хитойнинг Moxi Group компанияси жорий йилда эгилувчи смартфонлар туркумини савдога чиқаради. Аввалига компания 100 минг дона шу турдаги қурилмалар синов тариқасида харидорлар эътиборига ҳавола қилинади.

Ҳозирча эгилувчан смартфонлар технологияси тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилгани йўқ. Браслет-смартфоннинг илк сериясида бир рангли дисплейдан фойдаланилади. Рангли экранли шу турдаги смартфонлар эса 2018 йилдан ишлаб чиқарилади.

Қурилманинг бошланғич нархи 760 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда. Компания мазкур инновацион мобиль алоқа воситаси билан смартфон бозоридаги рақобатда Samsung’ни “синдиришни” режа қилмоқда.

Худди шу турдаги эластик смартфон 2016 йилнинг февралида Канаданинг Human Media Lab тадқиқот маркази томонидан илк OLED-экранли букилувчан смартфон ҳамда уч ўлчамли тасвир намойиш қилувчи голограм дисплей тақдим этилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!