Gionee тезкор ва инновацион S6 Pro’ни намойиш қилди

Gionee тезкор ва инновацион S6 Pro’ни намойиш қилди

Хитойлик Gionee смартфон ишлаб чиқарувчиси S6 мобиль алоқа воситасини янги – “Pro”, яъни такомиллаштирилган талқинда сотувга чиқарди.

Тўлиқ металл корпусли бўлган S6 Pro телефони 5.5 дюймли, Full HD сиғимли (1,920 x 1,080 пикселли), AMOLED туридаги дисплейга эга. Экран корпусга томон 2.5D туридаги қайрилма шиша билан қопланган.

Смартфон 1.8 частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли MediaTek Helio P10 (MT6755M) процессори, Mali T860MP2 GPU ёрдамчи процессори ҳамда 4 ГБ тезкор хотира билан таъминланган.

Қурилманинг доимий ички хотираси сиғими 64 ГБ бўлиб, microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида хотирани 128 ГБгача кенгайтириш мумкин. Мазкур хотира бўлмачаси гибрид бўлиб, фойдаланувчи ундан 2-SIM карта учун ҳам фойдаланиши мумкин.

Gionee S6 Pro фазали автофокус технологияси, LED фоточақноғи мавжуд 13 МП бош, 8 МП олд камераларга эга.

Гаджетнинг яна бир ўзига хос жиҳати унда бармоқ излари сканерининг жорий қилинганидир. Мазкур сенсор бош меню тугмасидан ўрин олган.

“Ақлли телефон” Android 6.0 Marshmallow операцион тизимининг Amigo OS 3.2 мослаштирилган талқинида фаолият кўрсатади.

4G LTE алоқа технологиясини қўллаб-қувватлайдиган Gionee S6 Pro’нинг 3,130 метр Ампер соат электр токи сиғимига эга аккумулятори 38.6 соатлик алоқа қуришга хизмат қилади. Қурилма корпусида USB Type-C туридаги порт ҳам мавжуд.

Gionee S6 Pro ўлчамлари: 153 x 75.26 x 7.6 мм, 170 грамм.

Кумуш, олтин ва пушти ранг корпусларда савдога чиқариладиган смартфон Хитой бозорида $300 доллардан сотилади.

Gionee Communication Equipment Co. Ltd компаниясига 2002 йилда асос солинган бўлиб, йилига 80 миллион дона мобиль қурилма ишлаб чиқаради. Gionee айни пайтда Хитой ва Осиё смартфон бозорининг етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.