Huawei $100 долларлик “Honor 5A”ни сотувга чиқарди

Huawei $100 долларлик “Honor 5A”ни сотувга чиқарди

Хитойда фаолият кўрсатаётган 300 нафар смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар бозорда муваффақиятга эришиш учун сўнгги вақтда 100 АҚШ доллари атрофидаги инновацион мобиль воситани ишлаб чиқариш бўйича пойга ўйнашмоқда.
Meizu компанияси яқиндагина $106 долларлик “m3s”ни намойиш қилган бўлса, бу намойишдан бир кундан кейин Huawei худди шу нархда Honor 5A’ни тақдим қилди.
5.5 дюймли Honor 5A алоқа воситаси IPS LCD туридаги 720 x 1280 пиксель сиғимли, шиша ҳимоя қатламили дисплейга эга. Мобиль қурилманинг 1.2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Kirin 620 SoC процессорли, шунингдек 1.5 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 617 процессорли талқинлари ишлаб чиқарилади.
Смартфон 2 ГБ тезкор хотира билан таъминланган бўлади. Шу билан бирга, унинг доимий ички хотирасининг ҳажми 16 ГБ. microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида хотира сиғимини 256 ГБгача кенгайтириш мумкин.


“Ақлли телефон” Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади.
Honor 5A 8 мегапикселли, F/2.0 диафрагма, 4P объективкали ва кўк шиша фильтрли селфи камерага, автофокус функцияси, LED фоточақноғи ва қатор технологияларга эга 13 МП бош камерага эга.
Honor 5A смартфонининг ўлчамлари: 154.3 x 77.1 x 8.5 мм. У 168 грамм тош босади. Боиси унинг қувват тоши – аккумулятори каттагина, яъни 3,100 мА соат электр токи сиғимига эга.
2 та SIM-картани қшллаб-қувватловчи гаджет корпуси пластик хомашёсидан тайёрланган. Унинг ҳошияси металл ром билан ўралган.
Унинг ўзига хос жиҳати – қурилма йўқолган ёки ўғирланган тақдирда, унинг аппарат таъминотида ўрнатилган хавфсизлик тизими орқали телефонни осонгина топиш мумкин.
Шу билан бирга, қувватни тежаш функциясининг жорий қилингани ҳам муҳим жиҳат экани айтилмоқда. Яъни, уни қувватлаб тўла имкониятда куни билан фойдаланиш мумкин. Галжетда акселерометр, масофа-оралиқ, компас сенсор-датчиклари ўрнатилган.
Пекинда тақдим қилинган Honor 5A смартфони 17 июндан 106 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилди.

Ахборот-коммуникация  технологиялари соҳасида Хитой ва жаҳоннинг етакчи Huawei Technologies Co. Ltd. компаниясига 1987 йилда Хитойда асос солинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!