Мукаммал сайтлар яратиш учун нималарни билиш лозим?

Мукаммал сайтлар яратиш учун нималарни билиш лозим?

Аслида мукаммал сайт учун бир нечта мутахассис жалб қилиниши мақсадга мувофиқдир. Масалан веб дизайнер, (Ҳозирда UI / UХ дизайнер деб ҳам аталади). Дастурчи, SЕО мутахассиси ва бошқалар. Чунки сайт тайёрлаш бу мураккаб жараёндир. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади.
Дизайн яратиш.
Ҳозирда дизайн йўналиши ҳам жуда кўп қисмларга бўлинган. Веб дизайнер, Баннер дизайнерлари, Логотип дизайнери, нақш ва эмблема дизайнерлари ва ҳоказо…. Буларни ҳаммасини чуқур билиш шарт эмас. Асосийси, Adobe Photoshop дастурини билиш керак, чуқур билмаса ҳам оддий дизaйнлар ёки интерфейслар чиза олишингиз керак, Бундан ташқари, Adobe Fireworks дастури ҳам интерфейслар чизиш учун жуда қулай. Мен ўзим ҳар доим Fireworks ишлатаман, Аммо майда элементлар ёки логотиплар учун эффектлар қилишда Photoshop ишлатаман. Хуллас бу икки дастурни ўрганинг.
Агар қўшимча қилиб, Corel Draw дастурини ўргансангиз, бу ҳам албатта фойдали…
Унутманг: ҳар нарсани ўрганар экансиз, аввалдан қизиқиш билан завқ билан ўрганинг. Ўзингизни мажбурлаб эмас.

HTML CSS (верстка)
Сайт ёки wеb дастурнинг дизайни тайёр бўлгач уни броwсерда кўриниши учун html ва css кодлари орқали кўрсатиш керак… Хуллас агар сиз ҳтмл чсс нима эканлигини билмасангиз интернетда бу ҳақда дарсликлар жуда кўп. HTML / SCC ни билмаган дастурчи бўлмаса керак деб ўйлайман. Сиз бунга алоҳида этибор беринг…
Дастурлаш тиллари ва малумотлар базаси
Ҳозирда дастурлаш тиллари ҳам кўп, Энг машхурлари, PHP, ASP, Python,
Лекин жуда кўп сайтлар PHP тилида қилинган. пҳп ҳақида жуда кўп дарсликлар бор. Кейин, Маълумотлар базаси билан ишлашни ўрганинг, Асосан: Mysql ва PostgreSQL малумотлар базасида ишлашни ўрганинг. Чунки сайтдаги асосий матнлар базада сақланади.

Browser дастурлаш тили – JavaScript

JavaScript тилини ўрганиш ҳам муҳим, Аммо бунинг ўзи билан сиз бирор дастур қиламан десангиз жуда кўп вақт кетади, JavaScript учун тайёр фрамеwорклар бор. Framework – бу оддий қилиб айтганда аввалдан қилинган тайёр майда дастурлар ёки эффектлар. JQuery, Mootools номли фрамеwоркларни ўргансангиз бу сизни ишингизни янада осонлаштиради.

CMS –Тайёр бошқарув тизимлари.
CMS бу тайёр қилинган сайт, Дастурлаш ва дизайнни билмайдиган одам ҳам CMS ёрдамида чиройли сайтлар қилиши мумкин. Код ва дизайнлари ҳам тайёр қилинган бўлади. Сиз уни фақат интернетга жойлаш ва ичини тўлдиришингиз керак холоc. Ҳозирда машхур CMS дастурлари бу Joomla, WordPress, Drupal, ҳисобланади. Бундан ташқари PHP Framework дастурлари ҳам бор. Framework бу тайёр ёзилган кодлар. Масалан малумотларни базадан олиш ва уни кўрсатиш учун PHP дастуринида бир неча қатор код ёзиш керак, бу код ёзишда ҳам анча бош қотирасиз. Framework эса ҳамма кодларни тайёр ёзиб қўйган, сиз уларни бир бирига улайсиз холос.
Унутманг, Аввал дастулашни ўрганмай туриб дарҳол CMS ва Framework билан ишлаш қийин. Ҳатто тушунолмай қолишингиз мумкин.

Ҳостинг ва Домен
Ҳостинг бу сайтингизни интернетда сақлайдиган сервер, Домен эса сайт номи. Сайтни интернетга жойлаш, ва ҳостингни мослаш каби билимларни ўрганиш керак.

Сайтни эълон қилиш, қидирув тизимлари билан ҳамкорлик
Бу энг охирги қадам. Буни SЕО (Search engine Optimization) деб ҳам айтилади. Сиз қилган сайтингиз ёки проектингизни одамлар билишлари учун уни элон қилиш керак. Қидирув сайтлари: google, yandex, mail.ru орқали қидирганда сизни сайтингиз ҳам кўриниши керак. Буни бажариш учун сайтни турли каталогларга қўшиш керак, Google ёки yandeх қидирув тизимига киритиш керак.
Хуллас, юқоридаги билимлар бу Сайт мутахассислари (Wеb-мастер) учун керак бўлган умумий билимлардир. Агар сиз дастурлаш ёки сайтлар тузиш билан шуғулланадиган бирор корхона раҳбари бўлсангиз, у ҳолда юқорида саналган билимларни билишингиз лозим. Лекин ҳаммасини профессионал даражада билиш шарт эмас. Ҳеч бўлмаганда, қайси дастур қачон керак бўлиши ва қандай ишлаши ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш керак.

Манба: Qalam.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!