Facebook ҳақида фактлар

Facebook ҳақида фактлар

— Facebook’нинг 600 миллионга яқин актив фойдаланувчилари мавжуд, улардан 40 миллиони ҳар куни ўз статусларини ўзгартириб туришади.

— Ҳар ойда Facebook’га ўртача 2,5 миллионта расмлар жойлаштирилади.

— Facebook фойдаланувчиси (1 та фойдаланувчи)ни ўртача дўстларининг сони 130 тани ташкил этади, ва улар ҳар ойда ўртача 8 та одамга дўст бўлишни таклиф этишади.

— Facebook трафик (фойдаланувчилар сарфлайдиган мегабайтлар) бўйича  Google’дан кейин иккинчи ўринда турар экан(2012 йил бошида), лекин исталган вақтда биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

— Агар фачебоок фойдаланувчилари умумий сони бирор давлатни ташкил этганда, Хитой ва Ҳиндистондан кейин аҳоли кўплиги бўйича 3 ўринда турар эди.

— Дастлаб Facebook коллеж ўқувчилари учун яратилган ижтимоий сайт эди, лекин ҳозирги кунда 70% фойдаланувчиларнинг ёши 26 дан каттадир.

— Ўрта ҳисобда 1 та фойдаланувчи Facebook’да кунига 55 минут ўтирар экан, 1 ойда 25 та комментария қолдирар ва 9 маротаба like тугмасини босар экан.

— Фойдаланувчиларнинг 70%, Америка Қўшма Штатларидан ташқарида истиқомат қилишади.

— Сурия, Хитой, Въетнам ва Эрон давлатлари Facebook’дан фойдаланишни тақиқлаб қўйишган.

— 2009 йил сентябрь ойида, Facebook яратувчиси Марк Цукерберг, сайт келтирган маблағ, харажатларни тўла қоплаб, фойда томонга ўтганлигини эълон қилди.

— Флорида штатида, шу штатнинг судя ва адвокатлари Facebook орқали бир бири билан дўст бўлишини тақиқлаб қўйди.

— Faceboo’да фойдаланувчи номи, унинг расми, истиқомат қиладиган шаҳари ва хаказолари расмий очиқ ҳисобланади.

Digital SkyTechnologies компанияси Facebook’ни $200 млн билан молиялаштирган, бу ёрдами эвазига сайтнинг 1,96% долясига эга бўлган. Бу ижтимоий тармоқ ривожи учун Goldman Sachs ва DST банклари ҳам биргаликда $500 млн пул ажратишган.

— Ҳеч қайси Facebook ҳодимлари, шу номли филмда суратга тушишга рози бўлишмаган.

— 20 минут ичида Facebook’да 1миллион «ссылка»лар дунё юзини кўрар экан(2012 йил учун).

— Ҳар соатда 4,5 миллион одам Facebook орқали қандайдир маросимларга(мероприятие) ларга таклифномалар олишар экан.

— Facebook сайтига дастлабки ёрдам пули ажратган(спонсорлик) шахс бу- Paypal яратувчиси Питер Тилдир, у бу проект учун 2004 йил 500 000$ ажратган.

— Facebook учун яратиладиган илова(приложения)ларни 800 000 яратувчи(разработчик) яратади.

— Facebook 70 га яқин тилларга таржима қилинган, 300 минга яқин фойдаланувчилар бошқа тилларга таржима қилишга ёрдамлашиб юборишган.

— 65 миллинга яқин Facebook фойдаланувчилари, сайтга мобиль телефон орқали уланишади, бу дегани актив фойдаланувчиларнинг 50%.

— Facebook’нинг қуйидаги шаҳарларда офиси мавжуд: Дублин, Лондон, Париж, Сидней, Торонто, Нью-Йорк, Чикаго, Атланта, Даллас ва Детроит.

— Цукербергнинг йиллик ойлик маоши(2011 йил учун) 500 минг долларни ташкил этади.

— Facebook дунёда фото хостинг бўйича биринчи ўринда туради, Ҳар куни бу хостинг серверига 3 террабайтга яқин расм жойлаштирилар экан. Сервердаги умумий расмлар сони 40 миллиардни ташкил қилар экан.

— Facebook’дан фойдаланувчилар умуман қутила олишмайди, агар сиз ўз номингизни у ердан ўчириб ташласангиз ҳам, сиз ҳақингиздаги маълумотлар серверда сақланиб қолаверади. Сизнинг исмингиз, ёшингиз ҳаттоки расмингиз ҳам серверда 4 нусхада сақланади. Сиз хат орқали администраторга ўз профилингизни ўчириб ташлаш хақида хабар жўнатишингиз мумкин, лекин фойдаси бормикин…

— 57% одамлар аввал Facebook орқали танишиб, кейин ҳаётда учрашишар экан.

— 2011 йил янги йилда фойдаланувчилар 750 миллион расмларни Facebook’га жойлаштиришган.

Манба: ITportal.Uz