“Энг кучли” Meizu’нинг тақдимот куни, жиҳатлари, нархи маълум бўлди

“Энг кучли” Meizu’нинг тақдимот куни, жиҳатлари, нархи маълум бўлди

19 июль куни Хитойнинг Meizu компанияси MX6 смартфонини намойиш қилади. Phone Arena ахборот технологиялари нашрининг хабар тарқатишича, компания оммавий ахборот воситаларига тадбир таклифномасини юборган.

Meizu раҳбариятининг эълон қилишича, Meizu MX6 смартфони компаниянинг “MX” туркумига кирувчи смартфонлар орасида энг кучлиси бўлади.

Гаджет кўринишидан  компанияга тегишли Pro 6 “ақлли телефон”ига ўхшаб кетса ҳам, йирик экрани билан ундан ажралиб туради.

Электрон қурилмалар самарадорлигини баҳоловчи AnTuTu бенчмарки натижаларига кўра, Meizu MX6 мобиль алоқа воситаси 10 ядроли  MediaTek Helio X20(MTK6797) процессори билан таъминланади. Процессорнинг частота тезлиги 1,39 ГГц.

Meizu MX6 Android 6.0.1 Marhsmallow операцион тизимининг мослаштирилган Flyme OS 5.2.2.0. талқинида фаолият кўрсатади.

Аппарат 5,5 дюймли Full HD сиғимли (1920 х 1080 пиксель), Super AMOLED платформасига экранга эга. Meizu MX6’нинг тезкор хотираси 4 ГБ, доимий ички хотираси талқинидан келиб чиқиб 32 ёки 64 ГБ бўлади. Хотирани microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Meizu MX6 12 МП бош, 5 МП олд камера билан таъминланган бўлиши кутилмоқда. Бош камера икки тусли фоточақноққа эга.

Мобиль алоқа воситасининг ўзига хослиги сифатида электр токи сиғими 4000 мА соат бўлган аккумуляторни айтиш мумкин.

Баъзи манбаалар янги алоқа воситасининг 32 ГБ ички хотирага эга талқини 295 АҚШ долларидан, 64 ГБ талқини 320 доллардан сотилишини айтмоқда.

Шунингдек, Meizu MX6’нинг махсус “ақлли ғилоф” билан  $344 доллардан сотилиши ҳам хабар берилган. Махсус ғилофнинг турли огоҳлантиришлардан хабардор қилувчи LED-индикаторлар билан таъминланган инновацион аксессуар экани эътироф этилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!