Pokemon GO ишқибози 1400 АҚШ доллари жарима тўлайди ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилади

Pokemon GO ишқибози 1400 АҚШ доллари жарима тўлайди ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилади

Австралиянинг Мельбурн шаҳри жануби-шарқида истиқомат қилувчи 19 ёшли йигит катта тезликда машинаси билан маҳаллий коллеж деворига бориб урилган. Маълум бўлишича, у машина бошқараётган пайтда Pokemon GO ўйинини ўйнаш билан банд бўлган ва унга чалғиб, муюлишда назоратни йўқотган. Буни йўл ҳаракати назорати инспекторлари ҳам тасдиқлашди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмаган, деб ёзади life.ru сайти.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишди ва бу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Энди ёш ҳайдовчи йигитни йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 1400 АҚШ доллари миқдоридаги жарима кутмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг баён қилишича, у билан транспорт бошқаруви чоғида мобиль алоқа қурилмаларидан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтириш суҳбати ўтказилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!