1 август куни Ўзбекистон мобил операторларининг SMS ва интернет хизматлари ишламайди

1 август куни Ўзбекистон мобил операторларининг SMS ва интернет хизматлари ишламайди

1 август куни соат 8:30 дан 13:30 га қадар Ўзбекистон мобил операторларининг SMS ва интернет хизматлари вақтинчалик ишламайди. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб Daryo.Uz хабар бермоқда.

Овозли алоқа узилишларсиз ишлайди.

Бу борадаги хабарномаларни 29 июль куни Beeline ва Ucell компаниялари расмий сайтларига жойлаштирди.

Ҳар йилнинг 1 августида SMS ва интернет алоқасида узилишлар юзага келиши мамлакат телекоммуникацион тармоқларида профилактика ишларининг олиб борилиши билан тушунтирилади.

1 август куни мамлакат олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари ўтказилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!