“Малика”даги ҳамёнбоп Galaxy Tab E планшети имкониятлари

“Малика”даги ҳамёнбоп Galaxy Tab E планшети имкониятлари

 

Техник жиҳатлари: 

Операцион тизим: Android 6.0.1

Экран: 9.6 дюйм, TFT матрица, HD (1280×800 пиксел)

Хотира: 1.5 ГБ оператив хотира, 8 ГБ доимий ички хотира (деярли ярми фойдаланувчи учун), 128 ГБ.гача хотира картасини қўллаб-қувватлайди.

Процессор: 4 ядроли, частота тезлиги 1.3 ГГц бўлган Spreadtrum SC8830, MALI400MP.

Алоқа: Bluetooth 4.0, Wi-Fi 802.11 b/g/n, USB 2.0, 3G.

Камера: 2 мегапикселли олд, 5 мегапикселли бош.

Аккумулятор: 5000 мА соат, 7 соатгача видео кўриш мумкин.

Ўлчамлари: 242х149.5х8.5 мм, вазни 495 грамм.

Асосий қисм

Комплектда планшет, USB-кабел, қувватлаш қурилмаси ва қўлланма мавжуд.

Samsung ҳамёнбоп туркумга кирувчи флагман гаджетлари савдоси билан ҳам девайслар бозорида пешқадам ўринга эга. Арзон ва сифатли гаджетлар фойдаланувчининг брендга бўлган ишончини оқламоқда.

Жаҳон планшет бозорида ўрта нархли қурилмалар ўртасидаги рақобат у қадар ҳам юқори эмас. Ҳамёнбоп планшетларнинг кўпчилиги 7-8 дюймли, 10 дюймли арзон планшетларни бозорга чиқаришга эса унча-мунча ишлаб чиқарувчининг таваккал қилгиси келмайди.

Айни пайтда юртимиз планшет бозорида Galaxy Tab E’нинг  SM-T561 модели сотилмоқда, унда 3G модул ўрнатилган. Планшетнинг оддий Wi-Fi талқини оммалашмаган.

Дизайн, ўлчам ва бошқарув элементлари

Планшет дизайни компаниянинг 2015 йилги илғор планшетларидан ўзлаштирилган. Корпус орқа панеллари оқ, қора, кумуш ранг талқинларда. Қўл нам бўлган тақдирда ҳам дағал корпус кафтда маҳкам туради. У бармоқ изларига ҳам ўч эмас.

Бошқарув элементлари одатдагича жойлаштирилган: экран остида – бош тугма, унинг ён томонларида эса сенсор клавишлар.

Экран устида – олд камера, орқасида – бош мавжуд. Корпус қисмларга ажралмайди. Унинг том қисмида microUSB порти, 3.5 мм аудио қулоқчин гарнитураси бор.  Корпуснинг қуйи қисмида микрофонга жой ажратилган. Корпуснинг чап томонидан microSIM ҳамда хотира картаси бўлмачаси мавжуд. Ён томонда эса гаджетни ёқиш тугмаси, овозни бошқариш учун қўш тугма бор.

Умуман олганда планшет ихчам ва мустаҳкам йиғилган.

Дисплей

Диагонали 9.6 дюйм бўлган планшет учун ҳамёнбоп TFT матрицаси танланган. Унинг пикселлар сиғими 1280×800 белги. Дисплейнинг томонлар нисбати 16:10. Айтиш керакки, ўрта нархли планшетда тасвирнинг бқори даражада ёрқин кўриш имконсиз. Экранда ёруғликни автоматик бошқариш функцияси ҳам мавжуд эмас. Матннинг равшанлигини белгилаш мумкин. Экранни Galaxy Tab A’нинг экрани билан таққослайдиган бўлсак, Tab E экрани “мағлуб” бўлади.

 

Процессор, хотира ва самарадорлик 

Spreadtrum SC8830 процессори 4 ядроли бўлиб, унинг частота тезлиги 1.3 ГГц. Одатда бошқа ишлаб чиқарувчилар “чўнтак кўтарадиган” нархдаги планшетга нисбатан арзонроқ процессор ўрнатишади. Аммо, бу планшетдаги “юрак” ўз рақибларига қараганда самарали ишлайди. Палншет интерфейси бир маромда, қотиб қолишларсиз фаолият кўрсатади.

Galaxy Tab E’нинг  оперативной хотира сиғими 1.5 ГБ. Ички хотира 8 ГБ бўлиб, унинг ярми тизимнинг иловалари учун банд қилинган. Шу билан бирга, девайсга 128 ГБ сиғимли хотира флешкасини ўрнатиш мумкин.

Аккумулятор

Планшетдаги Li-Ion батареясининг қувват сиғими 5000 мА соат. Ишлаб чиқарувчи томонидан аккумуляторда камида 7 соат видео томоша қилиш мумкинлиги айтилган эди. Фойдаланувчиларнинг фикрича, амалда планшет қуввати бундан ҳам узоғроқ фаолитга етяпти. Ҳар куни ундан ўртача 1.5 соат фойдаланадиган бўлсангиз, уни тўла қувватлаб камида 5 кун ишлатса бўлади. Аккумулятор тўла қувват олиши учун тахминан 3.5 соат керак бўлади.

Камера

Планшет бош камераси 5 мегапикселли суратлар олади. Унинг олган суратлари сифати бошқа планшетларники каби, яъни жуда таассуротли эмас. Қуйидаги суратларда бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Коммуникация имкониятлари

Планшетда Mobile High Definition Link, яъни аудио-видео интерфейси технологияси мавжуд эмас. Яъни, уни проекторга улаш учун зарур порт мавжуд эмас. Унда USB 2.0 порти ўрнатилган. SIM-карта талқини 3G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Алоқа тармоғида ишлаш бўйича унда ортиқча муаммолар кузатилмайди. Унинг баъзи талқинлари Wi-Fi симсиз тармоғида ҳам ишлайди.

Операцион ва дастурий таъминот 

Планшет Android 4.4.4 операцион тизими билан чиқарилган эди. Кейинчалик уни Android тизимининг янги талқинига янгилаб олиш мумкин бўлди. Ушбу планшетда ҳам экранни бир неча қисмга бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта илова-дастурлардан фойдаланиш мумкин.

Планшетнинг 3G талқинида SMS ёзиш учун номер терувчи илова ҳам мавжуд. Қурилма орқали аудио қулоқчиларсиз ҳам алоқа қуриш мумкин.

Болалар режими
Kids Mode (“Болалар режми”) функцияси болажонлар учун бир-биридан қизиқ таълимий иловаларни, ўйинларни таклиф қилади Бу ўйинлар ранг-тасвирга бой, ўзига жалб қиладиган интерактив усуллар орқали боланинг билимини бойитади. Боланинг Tab E планшетидан фойдаланишдаги хатти-ҳаракатларини осон бошқариш мумкин. Жумладан, кераксиз иловалардан фойдаланишни чеклаб қўйиш мумкин.

 

Умумий таассурот 

Унинг Samsung маҳсулоти эканининг ўзиёқ у ҳақида яхши таассурот уйғотади. Galaxy Tab E’ни харид қилиш учун қўлга олар экансиз, нарх ва сифат ўртасида уйғунлик борлиги сизни уни харид қилишга рағбатлантиради. Мабодо сиз ўйин ўйнаш, алоқа ўрнатиш ёки фильм томоша қилиш учун девайс қидириб юрган бўлсангиз, бу планшет сиз учун айни муддао.

Планшет бозорида Asus Transformer Pad TF103CG имконият ва нарх борасида унга муносиб рақиб ҳисобланади. 2017 йилнинг 3 март ҳолатида “Малика” савдо мажмуасида Samsung Galaxy Tab E (SM-T561N 9.6) 1,515,000 сўмдан сотилмоқда.

Нархлар билан батафсил танишинг:

«Малика» савдо марказида Apple ва Samsung планшетлари нархлари (2017 йил 3 март)

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги