HTC Desire820 mini: “Малика”даги оммабоп-ҳамёнбоп смартфон

HTC Desire820 mini: “Малика”даги оммабоп-ҳамёнбоп смартфон

Тақдим этилган йили: 2014 йил.

Ишлаб чиқарувчи: HTC компанияси (Тайван)

Экран

HTC Desire 820 mini экран диагонали 5 дюймли смартфон. Унинг экранининг пикселлар сиғими – 720×1280, яъни HD. Сенсор экран IPS платформасида ишлайди. Унда мультитач технологияси жорий қилинган, яъни дисплей бармоқнинг чертиш даражасига қараб ишлай олади. Смартфон дисплейида ёруғликни аниқлаш ва унга кўра ундаги ёруғлик даражасини созлаш функцияси мавжуд.

Платформа

HTC Desire 820 mini 4 ядроли, частота тезлиги 1.2 Ггц бўлган Qualcomm MSM 8916 Snapdragon 410 процессори билан таъминланган. Унинг тезкор хотира сиғими 1 ГБ. Доимий ички хотира 8 ГБ бўлиб, уни microSD қўшимча хотира бўлмачаси орқали кенгайтириш мумкин. Платформа Android 4.4 операцион тизимининг мослаштирилган KitKat талқини бошқарувида ишлайди. Смартфон 2 кичик ҳажмли SIM-картани қўллаб-қувватлайди.

Камера

HTC Desire 820 mini 8 МП бош ҳамда 5 МП олд камерага эга. Автофокус функциясига эга бош камерада 1920×1080 пикселли видеолар суратга олиш мумкин. Бош камера фоточақноқ билан ҳам таъминланган.

HTC Desire 820 mini’да олинган суратларга баҳо беринг:

Мультимедиа

HTC Desire 820 mini’нинг аудиоплеери AAC, AMR, M4A, mid, MP3, OGG, WAV, WMA форматидаги аудиофайлларни ўқийди. Шу билан бирга, видеоплеерда 3g2, 3gp, AVI, MPEG-4, WMV форматидаги видеоларни томоша қилиш мумкин. Смартфон корпусида 3,5 мм ҳажмдаги аудио қулоқчин коннектори мавжуд.

Коммуникация

HTC Desire 820 mini алоқанинг 3G, GSM, LTE тармқоларида фаолият кўратишга мўлжалланган. У орқали SMS, MMS хабарлар юбориш, WAP, EDGE, GPRS технологиялари ёрдамида интернетдан фойдаланиш мумкин.

Смартфон ўлчамлари: 150 x 73 x 9.6 мм., оғирлиги 162 грамм. HTC Desire 820 mini қувват сиғими 2100 мА соат бўлган аккумулятор билан таъминланган.

Унинг интерфейсида Bluetooth 4.0, USB, Wi-Fi (n) технологиялари жорий этилган. Шунингдек, HTC Desire 820 мўлжал олиш сенсори, оралиқ масофани баҳолаш сенсорларига эга.

Хулоса

2014 йилда Хитой бозорига $228 доллар баҳосида сотувга чиқарилган HTC Desire 820 смартфони бугунга келиб, етарлича оммалашишга эришди. Айни кунда уни юртимиз смартфон бозоридан ҳам харид қилиш мумкин.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Малика 1,000,000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!