Huawei P8: Илғорлик мужассам ҳашамдор смартфон

Huawei P8: Илғорлик мужассам ҳашамдор смартфон

Тақдим этилган вақти: 2015 йил, апрель

Ишлаб чиқарувчи: Huawei компанияси (Хитой)

Huawei P8: Қисқа танишув

Корпус материали: металл, пластик, шиша

Операцион тизим: Android 5.0, Huawei EMUI 3.1

Алоқа тармоғи: GSM/EDGE, WCDMA, LTE (2 та SIM-карта бўлмачаси, бири microSD)

Платформа: HiSilicon Kirin 930/935

Процессор: 2 талқинда — 4 ядроли 2 ГГц (Cortex-A53) ёки 4 ядроли 1.5 ГГц (Cortex-A53)

График процессор: Mali-T628 MP4

Оператив хотира: 3 ГБ

Маълумотларни сақлаш хотираси: 16/64 ГБ, microSD хотира бўлмачаси (128 ГБ.гача)

Интерфейс: Wi-Fi (a/b/g/n), Bluetooth 4.0 (A2DP, LE), microUSB (USB 2.0, USB-Host) қувватлаш ва маълумот алмашиш порти, 3.5 мм гарнитура коннектори, DLNA, NFC, ИҚ-порт

Экран: IPS LCD, 5.2”, 1920×1080 пиксель (FullHD), клавиш ости ёруғлик даражасини автоматик созлаш, Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси

Бош камера: 13 МП, икки тусли фоточақноқ, суратни оптик барқарорлаштириш (OIS)

Олд камера: 8 МП (фокус оралиқни қайд қилиш функцияси)

Навигация: GPS/Глонасс (A-GPS)

Датчиклар: акселерометр, маконда жойлашиш ҳолати сенсори, ёруғлик, гироскоп, барометр

Батарея: ажралмас, Li-Pol, 2680 мА соат сиғимли

Ўлчамлари: 144,9 x 72,1 x 6,4 мм

Оғирлиги: 144 грамм

Huawei-P8

Huawei P8: Батафсил тавсиф

Huawei компаниясининг “P” туркумига кирувчи смартфонлари  2012 йилдан бошлаб тобора оммалашиб, 4 йил орасида тайёрланган P1’дан бошлаб барча гаджетлар смартфон оламида шуҳрат қозонди.

Huawei P8 – навбатдаги смартфон ҳам ўз оиласига мансуб қурилмалар каби, ўрта ҳажмли, хусусиятлари флагман смартфонларга яқин, қулай платформа ва функцияларга эга мобиль алоқа воситаси.

Huawei P8: дизайн, корпус материали

Дизайн нуқтаи назаридан P8 смартфонини ўзига хос гаджет дейиш қийин. Металлдан тайёрланган, шу билан бирга кўриниши салобатли, сифатли ва муносиб кўринишдаги истарага эга.

Huawei-P8

Huawei P8 корпусининг муҳим жиҳати – унинг тўлиқ алюминийдан тайёрланганида. Олд панелнинг юқори қисми, камера ҳамда антенна ўрнатилган қисмигина пластикдан тайёрланган. Эҳтимол, P8 кўринишидан диққатни тортмас, лекин корпуснинг металлданлиги уни кафтда тутганда ёқимли таассурот уйғотади. Бу ўз навбатида, корпуснинг пишиқлигига ҳам хизмат қилади.

Корпус ва ҳар бир деталнинг терилиш сифатли амалга оширилган. Ҳар бир тугма ва SIM-карта бўлмалари ҳам юқори аниқликда йиғилган.

Халқаро бозорда смартфоннинг 3 талқини: кумуш, тилла ва қора рангли корпус талқинлари сотувга чиқарилмоқда.

Huawei P8: ўлчамлари

Экраннинг ўнг ва чап томонидан унчалик қалин бўлмаган ҳошия ромлари мавжуд. 5.2 дюйм диагоналли экран минималь даражадаги юпқаликдаги корпус туфайли ихчам ва қулай кўриниш касб этган. Айтиш керакки, P8 ихчам бўлиш баробарида, корпуснинг ён ҳошиясидаги нишабдорлик боис шаклдор кўринишга эга ва бу унинг кафтда эркин ўрнашишига замин яратади. Аппаратни кафтда тутиш ва фойдаланиш тенг қулайликка эга.

“Ақлли телефон” корпуси бўйига 144,9, энига 72,1 мм, қалинлиги 6,4 мм бўлиб, у 144 грамм тош босади.

Huawei P8’ни солиштириб кўринг:

Apple iPhone 6 (4.7” дюйм) – 138.1 x 67 x 6.9 мм, 129 грамм.

HTC One M9 (5”) – 144.6 x 69.7 x 9.6 мм, 157 грамм.

Samsung Galaxy S6 (5.1”) – 143.4 x 70.5 x 6.8 мм, 138 грамм.

Xiaomi Mi4 (5”) – 139.2 x 68.5 x 8.9 мм, 149 грамм.

Huawei P8 ихчам бўлишига қарамасдан, ишлаб чиқарувчи ундан ягона қўлда фойдаланишга қулай бўлиши учун ишора ва турли ҳаракатлар билан бошқариш функцияларини ҳам татбиқ қилган. Мисол учун, экранни кескин буриш орқали овозни ўчириш мумкин.

Huawei-P8

Huawei P8: бошқарув элементлари

Huawei P8 – одатдаги Android-смартфонлар каби, бир нечта аппарат тугмалари ва сенсор экран кнопкаларига эга. Аппарат тугмалари корпуснинг ўнг биқинида жойлашган: юқорида овозни бошқариш тугмаси ва унинг қуйисида – ёқиш-ўчириш тугмаси. Янаям қуйироқда эса 2 та бўлмача мавжуд: уларга 2 та SIM-карта ёки бирининг ўрнига хотира картаси жойлаштириш мумкин. Смартфоннинг чап биқини тугмалардан холи.

Корпуснинг том қисмида шовқинни камайтирадиган микрофон ва 3.5 мм мини-джек аудио коннектори жойлашган.

Корпуснинг қуйисида эса бош микрофон, microUSB порти ва иккита динамик панжарачалари ўрин олган.

Экран панелида эса “Орқага”, “Бош меню” ва ўтказиб юборилган дастурларни чақириш каби виртуал кўринишдаги тугмалар мавжуд.

Фойдаланувчи хоҳишига кўра мазкур тугмалар ўрнини алмаштириш мумкин. Шунингдек, бу ерга  қўнғироқлар рўйхатини чиқарувчи тугмача ва мазкур навигация панелини яшириб қўйиш буйруғини бажарувчи виртуал тугмачани жойлаштириш мумкин.

Аммо, Honor 6 Plus’даги каби, P8 экранини 2 марта чертиш орқали уни блокировкадан чиқариш мумкин эмас.

Олд панелнинг юқори қисмида мулоқот динамиги ва 8 МП камеранинг туйнуги ҳамда датчиклар учун жой ажратилган.

Huawei P8: Экран

Huawei P8’да IPS LCD матрицасида ишлайдиган, диагонали 5.2 дюймли ва  1920×1080 пиксель (Full HD) сиғимига эга экрандан фойдаланилган. Экранда тасвир максимал даражада ёрқин акс этади. Уни қайси томонга оғдирсангиз ҳам, тасвир унда сиқилиб қолмайди. Экраннинг ёруғлик заҳираси ҳам етарли.

Huawei-P8

Дисплейнинг тасвир узатиши ҳам табиий. Муими, фойдаланувчи ундаги рангли ҳароратни мустақил бошқариши мумкин. Яъни, суратни янада рангдор ёки рангсиз қилиш мумкин.

Huawei P8 экранида бармоқ изларини ўзига у қадар ҳам юқтирмайди ва излар осонлик билан ўчади.

Huawei P8’нинг экран панелига юпқп ҳимоя пленкаси ёпиштирилган ва уни бир қарашда сезиш қийин.

Huawei P8’да ёруликни автоматик бошқариш ҳам яхши ишлайди. Тизим мустақил равишда тунги ва кундузги режимларга ўтади.

Huawei P8: Платформа ва хотира

Смартфон талқинидан келиб чиқиб, Huawei маҳсулоти – 4 ядроли HiSilicon Kirin 930/935 процессорлари билан таъминланган. Улардан биринчисининг частота тезлиги 2 ГГц ва бошқасиники 1.5 ГГц. График-тасвир учун (GPU) – Mali-T628 MP4 процессори маъсул. Смартфонда 3 ГБ оператив хотира ва 16 ёки 64 ГБ доимий хотирадан фойдаланилган.

Шунингдек, SIM-карта бўлмачаларидан биридан хотирани кенгайтириш бўлмачаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Huawei P8’нинг фаолият самарадорлиги бўйича муаммо йўқ. Унда GTA San Andreas ва WoT Blitz каби графикага максималь даражада бой ўйинларни ҳам ўйнаш мумкин. Бирор узилиш сезилмайди.

Huawei-P8

Huawei P8: Камера

Huawei P8 тақдим этилганида тақдимотнинг ярми унинг камерасида мавжуд имкониятларга бағишланган эди. Камеранинг муҳим жиҳатлари: янги 4 рангли RGBW-сенсори Sony компаниясининг маҳсулоти. Унинг пиксель сиғими 13 МП бўлиб, камера оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Камера учун алоҳида ISP-процессори ишлайди. Ёруғлик сенсорга f/2.0 диафрагмали объектив орқали етиб боради. Бу энг сўнгги технологиялардан бири.

Назарий жиҳатдан ҳам, амалда ҳам бу смартфон камераси ҳам кундузи, ҳам кечки пайтда съёмка қилиш бўйича барча яхши смартфонлар билан баҳсга кириша олади.

Huawei P8’нинг камера интерфейси содда ва тушунарли. Унда режимларни, HDR – суратнинг динамик диапазонини ёқиш ҳам осон.

Huawei-P8

Huawei P8’да серияли съёмка қилиб, энг яхши кадрни танлаш мумкин. Шунингдек, флагманларга хос яна бир жиҳати – суратнинг фокус нуқтасини уни олгандан кейин қўйиш мумкин. Бунинг учун камера бир вақтнинг ўзида бир нечта фокусли суратларни олиб, уларни яхлитлаштириб, битта сурат шаклига келтиради. Шу сабабли суратнинг барча қисми ёруғ ва ёрқин кўринади.

Huawei P8 ёруғлик паст шароитда ҳам, тунда ҳам яхши сурат олади. Тунги режимни  HTC, Lenovo, Meizu ва Xiaomi смартфонларида бўлганидек, мустақил созлаш керак.

Суратларга ўзингиз баҳо беринг:

Huawei P8 Huawei P8’да яқиндан олинган макро форматидаги суратлар ҳам аниқ-тиниқ акс этади. Камерани объектдан 3-4 сантиметргача узоқликда тутиб сурат олса бўлади. Мисол учун, кучли сураткаш бўлган Meizu MX4 Pro’да бу оралиқ 6-7 сантиметрни, HTC One M8’да 7-8 сантиметрни ташкил этади. Шу билан бирга, макро съёмка учун Huawei P8’да бирор алоҳида режимни ёқишга ҳам ҳожат йўқ.

Huawei P8 қуёшли кунда ҳам яхши суратга олади. Фақат олинган сурат марказида баъзида пушти ранг гаммаси билинар-билинмас кўзга ташланади.

Айтиш керакки, оптик барқарорлаштириш функциясининг ишлашига гап йўқ. Ҳатто смартфонда сурта қидираётганда ҳам бу тизим ишлаб туради: ўтказилаётган суратлар аниқ-тиниқ акс этади.

Уни тунда олган суратлари бир қатор  смартфонларникидан яхши.

Олд камера 8 МП сиғимли бўлиб, портрет съёмка қилишда беқиёс.

Бош камера 1080p сиғимли суратлар олади. Видео ёзишда дастурий ва оптик барқарорлик тизими мавжуд.

Huawei-P8

Huawei P8: Қувват манбаи

Смартфонда 2680 мА соат электр токи сиғимли ажралмас Li-Pol аккумулятор ўрнатилган. Huawei P8’га тўлиқ қувват 40-60 минут суҳбат қурганда, 10-20 матнли хабар юборганда, электрон почта хизматларидан фойдаланганда, 3-4 соат мусиқа тинглаганда, мобиль интернетдан 1-2 соат фаол фойдаланганда (Instagram, Twitter, Facebook мессенжери, браузери), шу билан бирга камерада 50 тача сурат олганда эрталабдан кечгача ишлашига етади. Яъни, жуда зўр бўлмаса ҳам бу бораа натижа LG G3, HTC One M8 ва M9’ники билан бир хил.

Huawei-P8

Huawei P8: Интерфейс ва коммуникация

Смартфон алоқанинг GSM, HSDPA ва LTE тармоқларида ишлайди. Bluetooth 4.1, Wi-Fi (802.11 а/b/g/n) модуллари мавжуд. Wi-Fi роутер орқали 2G/3G/4G тармқоларида интернетга уланиш мумкин.

NFC (near field communication) — яқин масофада алоқа қилиш технологияси карточкадаги маблағни смартфон ёрдамида бошқаришга хизмат қилади.

ПК билан маълумот алмашиш учун USB 2.0. портидан комплект microUSB кабели орқали уланиш мумкин.

Huawei P8’да USB On-The-Go порти мавжуд. Унинг ёрдамида телефон аппаратини турли қурилма, мисол учун, флешка ёки фотокамералар билан улаш мумкин.

Huawei P8: Навигация

Huawei P8 GPS/Глонасс халқаро навигация тизимларига улана олади. Бунинг учун унга 5-15 секунд керак бўлади.

Huawei P8: Операцион тизим

Смартфон Android 5.x операцион тизимининг мослаштирилган EMUI 3.0 талқини бошқарувида ишлайди. Emotion UI – EMUI 3.1. талқинлари iOS тизимидан илҳомланиб яратилгани сезилиб туради. Умуман олганда, операцион тизим фаолиятидан қониқиш мумкин.

Huawei P8: Аксессуар

Huawei P8 смартфони тақдимотида компания

4.3” дюймли e-ink дисплейини ҳам намойиш қилди. У ўзининг аккумулятори ва смартфонга уланиш учун Bluetooth портига эга. У асосан матн ёзишга мўлжалланган.

Huawei P8: Нарх-наво

Huawei P8 халқаро бозорда ўртача 450 АҚШ долларидан сотилмоқда. Ўзбекистонда эса уни ўртача 2,2 миллион сўмдан харид қилиш мумкин. Яъни, бу Samsung, LG, HTC флагманларидан 100-200 долларга арзон.

Huawei-P8

Huawei P8: Хулоса

Huawei гаджетларига хос ташқи дизайн, кучли камера, самарадор платформага, илғор технология ҳамда замонавий функцияларга эга алоқабоп Huawei P8 кўнгилдагидек смартфон. Унинг тармоққа уланиш сифати ҳам яхши, овоз уззатиши, овоз сифати ҳам юқори.

Huawei P8 – идеаль смартфон бўлмаса ҳам, лекин сифатли дисплей, юқори даражали фаолият, кучли камера, металл корпус, дизайн ва ихчам ўлчами билан флагманларга қарши рақобат қила олади.

Модомики, ихчам замонавий, нисбатан арзон смартфон қидириб юрган бўлсангиз, Huawei P8’га ишонч билдириб кўришни маслаҳат берамиз.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2,266,880 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!