Samsung Galaxy Note7: инновация, илҳом ва имконият

Samsung Galaxy Note7: инновация, илҳом ва имконият

Ўтган ойнинг бошида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида глобал тақдимоти ўтказилган Samsung Galaxy Note7, шубҳасиз, фойдаланувчилар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Умуман олганда, компаниянинг Note сериясидаги ҳар бир фаблет ўзига хос янгиликлар, кучайтирилган функциялар, ажойиб дизайн ва такомиллашган экран билан барчанинг эътиборини тортиб келган.

Бу галги тавсифда биз айнан мана шу фаблетнинг имкониятлари, техник параметрлари, аппарат ва дастур қисмига тегишли янгиликлари тўғрисида сўз юритамиз.

Айтмоқчи, terabayt.uz мазкур тавсифни Ўзбекистонда биринчи бўлиб, Samsung Galaxy Note7 смартфонидан фойдаланган ҳолда ўтказмоқда. Бунинг учун биз компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ўз миннатдоpчилигимизни билдирамиз.

Параметрлар:

Габаритлари 153.5 x 73.9 x 7.9 mm
Оғирлиги 169 г.
Тармоқ GSM / HSPA / LTE
ОТ Android OS, v6.0.1 (Marshmallow)
Процессор Exynos 8 Octa 8890/Snapdragon 820
Графика Mali-T880 M12/Adreno 530.
Дисплей Super AMOLED, 5,7″, 2560 × 1440 нуқта, 518 ppi
Тезкор хотира 4 ГБ (LPDDR4)
Доимий хотира 64 ГБ  (UFS 2.0)
Камера Асосий — 12 МП OIS (f/1,7), видео ёзиш – 4K, олд — 5 МП (f/1,7)
Аккумулятор 3500 мА/соат
Интерфейс Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2.4/5ГГц), MIMO(2×2) 620 Мбайт/с, Bluetooth 4.2, ANT+, USB Type-C, NFC, microSD (гибрид), 3,5 мм аудио-слот
Сенсорлари Бармоқ ва кўз ёй пардалари сканери, гироскоп, геомагнит, барометр, пульс сенсори, яқинлик ва ёруғлик датчиклари

Дизайн ва элементлар жойлашуви

Дизайн масаласида компания Samsung Galaxy Note5 фаблетидан бошлаб горизонталликдан вертикалликка қараб кетмоқда. Менимча, бу тўғри ёндашув. Сабаби фаблетнинг илк, иккинчи, учинчи ва тўртинчи авлодлари горизонтал жиҳатдан кенгроқ бўлган ва бу фаблетдан фойдаланишни бироз қийинлаштирган. Samsung Galaxy Note 7 эргономик томондан анча такомиллашган, фаблетни қўлингизга олганингизда унинг “қўполлигини” умуман ҳис қилмайсиз. Фаблет йирик экранга эгалигига қарамасдан қўлда қулай жойлашади. Ишлатилган материаллар борасида фаблет  Galaxy S7 Edge смартфонидан катта фарқ қилмайди. Буни ҳатто iFixit техножамоасининг мутахассислари ҳам аппаратни бўлакларга ажратиш чоғида тасдиқлашган.

Galaxy S7 Edge ва Galaxy Note7

Galaxy Note7 ҳам S7 Edge каби икки томондан ён экранларга эга. Бу нафақат дизайн борасида жуда инновацион кўринади, балки маълум сервис ва иловалардан фойдаланишда катта қулайликлар яратади.

Samsung Galaxy S7 Edge ҳақида батафсил тавсиф: 

Galaxy S7 EDGE: Samsung’нинг технологик «шоҳ асари»

Galaxy S6/ S6 Edge смартфонларидаги шиша ва металл уйғунлиги ўзининг барқарорлигини исботламаган шекилли, фаблетнинг орқа панели пластикдан тайёрланган, рамка қисми эса металлдан (авиацион альюминий) ишланган.

20160830_150840

20160830_145751

Аппаратнинг ташқи қисмида USB Type C стандарти қўлланилган. Дарвоқе, Galaxy Note7  бундай стандарт қўлланилган дунёдаги илк смартфон ҳисобланади. Шунингдек, камералар датчиклари орасида кўз ёй пардасини сканерлайдиган ойна ҳам пайдо бўлган. Бу ҳақда батафсил қуйида тўхталамиз. Қолган элементларга келсак, бошқа Note фаблетларида бўлгани каби смартфоннинг қуйи ўнг бурчагида S Pen стилуси жойлашган. Бошқа тугма ва элементлар ўзининг консерватив ўрнида қолган. Фақат асосий тугма аввалги смартфонларга қараганда корпус билан бир текис жойлашганлиги боис ундан фойдаланиш янада қулайлашган.

20160830_145249 20160830_145454 20160830_145449 20160830_145402

SIM-карта слоти гибрид форматда. Қурилмага 2 та сим-карта ёки битта сим-карта ва micro-SD хотира чипини ўрнатиш мумкин.

Телефон IP68 стандарти бўйича ҳимояланган бўлиб, сув ва чангга чидамли. Мазкур стандарт Galaxy S7/S7 Edge смартфонларига ҳам қўлланилган.

Диплей

Galaxy Note7’нинг экрани 5,7 дюйм катталикда бўлиб, ўз туркумидаги бошқа фаблетлар сингари
Super AMOLED технологиясида яратилган. Note7’нинг экрани Galaxy S7 Edge экранидан бор-йўғи 0.2 дюймга йирикроқ, холос. Note5 билан экран ўлчамида умуман фарқ йўқ. Бироқ Galaxy Note7 экрани янги авлод Corning Gorilla Glass 5 таснифидаги ҳимояга эга бўлиб, ташқи таъсирларга бўлган чидамлилиги бошқа смартфонларга нисбатан ортганлигини қайд этиш мумкин.

Дисплей  Quad HD аниқлик даражасида (айни пайтда мазкур стандарт глобал смартфонлар бозорида энг сўннги ечимлардан саналади), ҳар бир дюймда 518 та пиксел мавжуд (ppi).

Компания ушбу модель экранига кўк нур фильтри номли функцияни ҳам қўшган. Ушбу фильтр ёрдамида дисплейдан чиқадиган зарарли кўк нурларни бартараф этиш мумкин. Айниқса, бу функция телефондан қоронғи шароитларда фойдаланганда жуда қўл келади. Фойдаланувчи фильтрни осонлик билан билдиришномалар панелидан фаоллаштириши мумкин.

Гаджет экранидаги яна бир хусусият – AOD (Always On Display) функцияси. Мазкур янги инновация илк марта Galaxy S7/S7 Edge флагманларида таништирилган (аммо аслида айнан мана шунга ўхшаш янгилик илк маротаба Nokia телефонларига қўлланилган. Аммо у умуман бошқа операцион тизимда ишлаган). Ҳақиқатдан ҳам,  AOD телефонни ёқмасдан вақт, сана, календар каби параметрларни қўришда фойдаланувчига катта қулайлик яратади. Galaxy Note 7’да эса  AOD янада такомиллаштирилган. Энди экранга фойдаланувчи қисқа матн қўшиши ва  янги макетлардан фойдаланиши мумкин. Сўнгги янгиликларга қараганда AOD (Always On Display) учун тез орада Galaxy Apps дўконида мавзулар ҳам пайдо бўлади.

 

Без названия file done

 

Дисплей хусусиятлари ҳақида, шунингдек, аввалги тавсифларнинг бирида маълумот бериб ўтгандик.

Камера

Galaxy Note7 камералари Galaxy S7/S7 Edge флагманларидан катта фарқ қилмайди. Асосий камера – 12 МП, олд камера эса 5 МП, диафрагма ҳар иккала камерада – f1,7. Пиксел ўлчами эса 1,4 мкм. Камералар оптик барқарорлаштириш функциясига эга, асосий камера орқали 4К аниқлик даражасидаги видеоларни ёзиб олиш мумкин, олд камерадан эса 1440p аниқлигидаги видео ёзиш имконияти мавжуд. Чиндан ҳам гаджетнинг камераси таҳсинга сазовор. Компания гаджетнинг айнан мана шу қисмига Galaxy S7/S7 Edge флагманларида ҳам катта эътибор қаратган эди. Шу сабабли Galaxy Note7 фаблетида бу ўз самарасини берди. Энг қизиғи, энди олд камерада ҳам HDR режимдан фойдаланиш мумкин. HDR технологияси кам ёритилган шароитда ёрқин фотоларни олишга кўмаклашади.

screenscreen2

Камерани асосий тугмани икки марта босиш орқали осонлик билан ишга тушириш мумкин. Бундан ташқари, юқорига ва пастга суриш ёрдамиди асосий ва олд камералар орасида алмашиш мумкин. Расмга олиш режимларини эса ўнг ёки чапга суриб чақирса бўлади. Бундай кичик, аммо аҳамиятли янгиликлар камерадан фойдаланиш жараёнини анча осонлаштиради.

screen3 screen4

Қурилма камераси орқали олинган суратлар:

 

Телефон LG G5’даги сингари кенг бурчакли линзалар ёки HTC 10 смартфонидаги каби олд камерада OIS (оптик барқарорлаштириш) функциясига эга бўлмаса-да, лекин унинг олд камераси ҳозирча 2К аниқлигида видео ёзишга қодир жаҳондаги ягона аппаратдир.

Кўз пардаси сканери

Galaxy Note7 кўз ёй пардаси ёрдамида ҳимояланган жаҳондаги илк смартфон бўлди. Samsung ўз қурилмаларига янги усулда ишлайдиган биометрик ҳимоя технологиясини татбиқ қилди.  Кўз ёй пардасига тегишли биометрик маълумотлар смартфонга киритилгач (буни смартфон автоматик тарзда бажара олади), телефонни блокдан чиқариш учун кўз пардаси сканеридан фойдаланиш мумкин бўлади. Сканер катта аниқликда ишлайди, ҳатто қоронғи шароитда ҳам у сизни таний олади. Янги ҳимоя методи, назаримда, бармоқ изи сканеридан тезроқ ишлайди, Ҳар ҳолда телефонни блокдан чиқариш учун бармоқни телефонги қўйиш шарт эмас, шунчаки телефонга нигоҳ ташлашнинг ўзи кифоя.

screen5 screen6

Шу билан бирга ушбу ҳимоя усулидан нафақат телефонни блокдан чиқаришда, балки веб-сайтлар ва Samsung ҳисоб қайдномасига киришда парол ўрнида фойдаланса ҳам бўлади.

Кўз пардаси сканери учун ниқоблар макети ҳам ишланган. Созламаларда ўзингизга ёққан макетни танлашингиз мумкин.

20160830_152451

Агар телефон кўз ёй пардаси орқали очилмаса (бундай бўлиши аслида жуда қийин), у билан бир вақтда ўрнатилган парол, чизма ёки пин-код ёрдамида блокдан чиқариш опциясидан фойдаланиш мумкин

Дастур ва S Pen

Galaxy Note сериясидаги телефонларнинг дастурида S Pen стилуси функцияларига алоҳида ўрин ажратилади. Фаблетдаги янги интерфейс бошқа элементларга ҳамоҳанг тарзда яратилган. Қурилма Android операцион тизимининг Marshmallow версиясида ишлайди. Ишлаб чиқарувчи тез орада фаблет янги Android Nougat версиясига янгиланиши ҳақида хабар берган.

screen7 screen8

S Pen стилуси ҳам қурилма қисмида ҳам дастур қисмида сезиларли даражада такомиллашган. Стержен 0,7 миллиметрга ингичкалашган. Тегиш градацияси аввалги ўтмишдошларидан икки марта оширилган.

Энди ўчиқ экранда ҳам стилусни уясидан чиқариб, турли қайдларни экранга ёзиш мумкин. Бу, айниқса, шошилинч ҳолатларда жуда қўл келиши табиий.

screen9 screen10

Стилус менюлари деярли ўзгармаган. Бироқ энди ушбу менюга бошқа иловаларга қарашли ёрлиқларни ҳам қўшиш мумкин. Бу нарса тез-тез ишлатиладиган иловаларга киришни осонлаштиради. Шунингдек, кесиб олинган соҳалардан стилус орқали GIF-анимация яратиш имконияти ҳам мавжуд.

Яна бир янгилик: энди смартфондаги Translate функцияси орқали стилус билан белгиланган хорижий тилдаги сўзларни таржима этиш мумкин.

Аккумулятор

Смартфон 3500 мА/соат сиғимидаги батарея билан қувватланган. Албатта, ишлаб чиқарувчи фаблет аккумулятор сиғимини янада кучайтириши мумкин эди. Бироқ у ҳолда қурилма дизайни умуман бошқача қиёфага кирарда. Ҳар ҳолда бундай сиғимли батарея фаблетнинг бир кунлик меҳнатига етади.

Samsung ўзининг сўнгги флагманларида батарея қувватини тежаш технологиялари ёрдамида аккумулятор самарадорлиги сезиларли даражада оширган. Қурилманинг созламаларида ҳам айнан қувватни оптималлаштириш функция ҳам кўзда тутилган. Ушбу созламалар менюсида қувватдан фойдаланиш режимларини танласа бўлади.

screen11 screen12

Шунингдек, қувватни тежаш мақсадида экраннинг аниқлик даражасини тушириш мумкин. Масалан, ўрта даражадаги тежамкорлик режимида экран FHD аниқлигида ишласа, максимум қувват тежаш режимида аниқлик HD форматига ўзгаради. Шу орқали қурилманинг қуввати янада оптималлаштирилади.

Яна бир қулайлик, қурилмага татбиқ этилган USB Type C порти ёрдамида уни анча тезроқ зарядлаш имконияти мавжуд. Зарядланиш вақти Galaxy S7 билан деярли бир хил.

Хулоса

Шубҳасиз, Samsung Galaxy Note7 2016 йилда яратилган энг кучли фаблет ҳисобланади. Унинг техник параметрлари энг сўнгги инновациялар асосида шакллантирилган. Айниқса, кўз ёй пардаси сканери, USB Type C каби янгиликлар кишининг диққатини тортиши табиий. Компания мазкур сериядаги фаблетларни, асосан, бизнес ва фан соҳасига алоқадор фойдаланувчиларга позициялайди. Чунки катта экран, стилус, кучли процессор ва аккумуляторга эга бундай қурилма смартфонни фаол ишлатадиган фойдаланувчиларга жуда қўл келади. Умуман айтганда, Galaxy Note сериясига ортиқча таърифнинг ҳожати йўқ. Ушбу сериядаги фаблетлар дунё бозоридаги муваффақияти билан ўзининг қай даражада самарали эканлигини исботлаб бўлган.

Янгилаш (10 сентябрь,  2016 йил):   Айни пайтда Galaxy Note7 телефонлариSamsung томонидан қайтариб олинмоқда.  Бунга смартфон аккумуляторининг баъзи ҳолатларда ёниб кетаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Янгилаш (11 октябрь, 2016 йил): Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг савдосини расман тўхтатди. Ушбу маркадаги барча сотилган қурилмалар қайтариб олинади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Bmbox.com $850 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги