Xiaomi Redmi Note 4: ҳамёнбоп смартфонлар “дода”си

Xiaomi Redmi Note 4: ҳамёнбоп смартфонлар “дода”си

2015 йилнинг ноябр ойида Xiaomi компанияси Redmi Note 3’ни, 2016 йилнинг августида эса Redmi Note 4’ни тақдим қилди. Xiaomi’нинг Redmi Note смартфонлар туркуми тўғрисида гап кетганида кўпчиликнинг кўз ўнгида арзон ва ишончни оқлаган яхши смартфон гавдаланади. Уларнинг ҳар бири йирик  диагонали ва чўнтак кўтарадиган нарх эвазига ваъда қилинадиган юқори имкониятлари билан ажралиб туради. Қуйида ишлаб чиқарувчига шон-шуҳрат ва даромад олиб келган Xiaomi Redmi Note 4 гаджетига яқиндан назар соламиз.

 

Техник тавсифи:

Мансублиги:    ўрта даражали;

Корпус тури:    Моноблок;

Корпус материали:      Алюминий;

Операцион тизим:       Android 6.0 + MIUI 8.0;

Алоқа тармоғи: 2G/3G/LTE (800/1800/2600), Wi-Fi (a/b/g/n/ac, dual-band), Bluetooth (4.1 LE, A2DP), 2 та SIM-карта, nano ва micro;

Платформа:     MediaTek MT6797 Helio X20;

Процессор:       10 ядроли, 2.1 ГГц;

Видео-карта:   Mali-T880 MP4;

Ички хотира:    16/64 ГБ;

Тезкор хотира:               2/3 ГБ;

Қўшимча хотира картаси учун бўлмача: мавжуд;

NFC:      йўқ;

Экран диагонали: 5.5 дюйм;

Экран сиғими: 1920 х 1080 белги;

Дисплей матрицаси: IPS;

Ҳимоя қопламаси: шиша;

Доғ ва бармоқ изларига қарши қоплама: мавжуд;

Бош камера:    13 МП, f/2.0, фазали автофокус;

Олд камера:    5 МП, f/2.0;

Навигация: GPS, A-GPS, Глонасс;

Сенсорлар: Акселерометр, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа датчиги, бармоқ излари сканери, ИК-порт;

Батарея:             ажраладиган, 4100 мА соат;

Ўлчамлари: 151 х 76 х 8.4 мм;

Вазни: 175 грамм;

Нархи: 200$.

Комплектда:

Смартфон, қувватлаш қурилмаси, компютерга улаш (қувватлаш)га хизмат қиладиган кабел ҳамда сим-картани чиқариш учун тўғноғич мавжуд.

 

Ташқи кўриниш, материаллар, бошқарув элементлари, йиғилганлиги

Ушбу модел ҳам дизайн жиҳатидан Xiaomi’нинг бошқа  аппаратларидан фарқ қилмайди. Бу смартфоннинг орқа панелининг том қисми Mi5’ники каби икки ёнга қайрилма шаклда тайёрланган.

Xiaomi Redmi Note 4 кул ранг, кумуш ва тилла ранг талқиндаги корпусларда ишлаб чиқарилади.

Экран юқорисидан ёруғлик даражасини белгилайдиган ҳамда оралиқ-масофа датчиклари, суҳбат динамигининг туйнуги, олд камера ҳамда кичкина чироқли индикатор мавжуд.

Xiaomi Redmi Note 4’нинг дисплейи қуйисидан 3 та сенсор тугмача ўрин олган — «Уйга », «Бош меню» ва «Орқага». Созламалар орқали уларга қўшимча вазифаларни юкласа ҳам бўлади.

Xiaomi Redmi Note 4 корпусининг ўнг томонида ёқиш тугмаси ва овозни бошқариш учун чўзинчоқ тугма бор. Экрандаги клавишлар қулай ва бош бармоққа яқин қилиб ишланган.

Смартфон корпусининг чап ёнида 2 та сим-карта ҳамда хотира картаси учун бўлмача ажратилган.

Xiaomi Redmi Note 4’нинг қуйи қисмида microUSB порти, ташқи динамик ва микрофон туйнуклари мавжуд. Кўринишидан бу стереодинамикни эслатса ҳам, аслида ўнг томонда микрофон жойлашган. Шунга қарамасдан динамикнинг овоз узатиш сифати жуда юқори. Энг юқори даражага кўтарганда хириллаб қолади.

Xiaomi Redmi Note 4’нинг том қисмида иккинчи микрофон, аудио қулоқчин учун минижек ва ИК-порт мавжуд.

Орқа панел алюминий хомашёсидан тайёрланган ва унда бош камера “кўзча”си, бармоқ излари сканери учун жой ажратилган. Бармоқ изларининг сканерининг ишлашида тезкорлик ва аниқликни кузатиш мумкин

Xiaomi Redmi Note 4’нинг йиғилиши ҳам пишиқ-пухта, юқори даражада, корпус ғичирлаши, номутаносиблик кўзга ташланмайди.

Ўлчамлари

Йирик диагоналига қарамасдан, Note 4’нинг кўриниши бесўнақай ёки кафтга ноқулай эмас.  хорошие габариты. Аппарат кичкина эмас, бироқ унинг оғирлиги ёки қалинлиги меъёрида.

Xiaomi Redmi Note 4     бўйига 151, энига 76     мм бўлса, корпус қалинлиги 8.4 мм, ҳамда вазни 175 грамм. У бу борада ўзининг рақиблари, дейлик Meizu M3 Note (153.6х75.5х8.2 мм, 163 грамм), Huawei Honor 5x (151.3х76.3х8.2 мм, 158 грамм), Lenovo Vibe P1 (152.9х75.6х9.9 мм, 189 грамм) билан бемалол куч синаша олади.

Экран

Экран диагонали           5.5 дюймли, дисплейнинг пикселлар сиғими               Full HD (1920 х 1080 белги), ҳар бир дюймдаги пикселлар миқдори 401 та. Экраннинг матрица тури — IPS. Экран ҳимоя шишаси билан қопланган ва тирналишларга ёки нохос зарбаларга бардошли.

Шунингдек, экранда бармоқ излари ва ёғ доғларидан ҳимоя қилувчи қоплама ҳам мавжуд.

Экран ташқи ёруғликнинг даражасидан келиб чиқиб, ўз ёруғлигини автоматик равишда белгилай олади.

Экранда «мультитач» технологияси мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида 10 гача бармоқ зарбини тушуна олади.

Айтиш жоизки, Xiaomi Redmi Note 4 гарчи ўрта нархли ёки даражали смартфон бўлса ҳам, ундаги экран сифати флагман смартфонларники билан бир хил. Дисплей учун зарур “ҳаволи қатлам” дейсизми, марказ ва чеккаларидаг ранг тақсимотининг бир хиллиги дейсизми, ёрқин ва “ширали” тасвирми ёки рангни табиий узатиш дейсизми — ҳаммаси унинг экранида мужассам қилинган.

Экран атрофи 2,5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қопланган. Xiaomi Redmi Note 4 экрани 450 нит миқдорида нур сочади.

Xiaomi Redmi Note 4 экранининг ёрқинлик диапазони жуда юқори: ундан тунда кўзни оғритмасдан ва кундузи кўзни зўриқтирмасдан тасвирни аниқ-тиниқ кўриш мумкин.

Операцион тизим

Смартфон Android 6.0’нинг MIUI 8.0 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади. MIUI’нинг рус тилидаги “прошивка”си тушунарли ва қулай интерфейсга эга: яхши ишлайди. MIUI тизими тезкор ишлаши билан ҳам танилган. Шунингдек, у қўшимча функцияларга ҳам бой.

Смартфон Android 6.0 Marshmallow операцион тизимининг компания томонидан ўзлаштирилган MIUI 8 интерфейсида ишалйди. Прошивка кўп тилли, Google Play’ни қўллаб-қувватлайди. Android’дан фарқли равишда, MIUI’да алоҳида  иловалар менюси йўқ. Барча иловалар “иш столи” (рабочий стол) дан ўрин эгаллаган. Бу каби саҳифаларни хоҳлаганча яратиш мумкин. Иловаларни алоҳида папкаларда ҳам саралаш мумкин.

Созламаларда энг муҳим иловаларнинг “рамз” (иконка)ларини катталаштириш мумкин.

Яна бир оригинал функция — «Иккинчи макон». Бу орқали сиз янги махфий интерфейсни очиб, у ерда ҳам ўзингиз хоҳлаган иловалардан фойдаланиш мумкин. Бу гўё битта корпусда 2 та смартфон бордек. Бу макон учун алоҳида хотира ажратилгани учун иккала интерфейс иловалари аралашиб кетмайди. Хоҳишга кўра, маълумотларни иккинчи маконга кўчириш мумкин.

Мисол учун, 1-интерфейсга бармоқ излари билан киришни ўрнатсангиз, 2-интерфейсга бармоқ излари сканерисиз ҳам кириш имкониятини яратиш мумкин.

Бунинг учун Switch иловасининг рамзини босиш кифоя.

Операцион тизимда «Бир қўлли режим» — 5,5 дюймли смартфон дисплейини кичрайтириб, ҳарф ва иловалар рамзларини катталаштириб берадиган функция бор. Бунинг учун  бармоқни «Уйга» тугмасидан ўнгга ёки чапга сурасак бўлди. Натижада, смартфон дисплейи 3,5, 4 ёки 4,5 дюйм бўлади.

Аппарат платформаси ва самарадорлик

Xiaomi ҳар доим ҳам номи чиққан Qualcomm эмас, балки яна бир таниқли процессор ишлаб чиқарувчиси MediaTek чипларидан ҳам фойдаланади. Note 4 гаджети 10 ядроли, 64 разрядли MediaTek Helio X20 чипсетида ишлайди. Унинг частотка тезлиги — 2,1 ГГц. Тақдимот чоғида ишлаб чиқарувчи бу процессорнинг самарадорлиги Note 3’га қараганда 62% фоизга юқори, қувватни сарфлаши 30%га камроқ эканини айтган.

График-тасвирлар учун 4 ядроли Mali-T880 MP4 видео-картаси танланган. Смартфоннинг оператив хотираси талқинига кўра, 2 ёки 3 ГБ, доимий хотира эса — 16/64 ГБ. Смартфон 128 гигабайтгача бўлган MicroSD  қўшимча хотира бўлмачасини қўллаб-қувватлайди. Бунинг учун 2 та SIM-карталардан бирини флешкага бўшатиб бериш керак.

Redmi Note 4 девайси AnTuTu бенчмаркида 81604 балл олган.

Айтиш керакки, Helio X20 ҳам кучли процессор ва у унча-мунча қийин вазифаларни ҳам бажаришга қодир. Ўйин, видео, ўқиш ёки интернетдан фойдаланиш бўладими — барқарор ишлайди. Бунда смартфон корпуси қизиб кетади, албатта.

Смартфон динамиги овозни яхши узатади. Ҳамёнбоп телефон аппарати учун бу борада жуда яхши натижани кўриш мумкин.

Бармоқ излари сенсори ҳам яхши ишлайди. Уни ишга тушириш учун, созламалар орқали аввалига бармоқни унинг устига 5 марта босиш керак бўлади. Сканер бармоқни осон танийди.

Қувват манбаининг имкониятлари

Redmi Note 4 ажраладиган 4100 мА соатли аккумулятор билан таъминланган. 2 амперли зарядник 2 соат 20 дақиқа ичида “қувват тоши”ни тўлиқ қувват билан тўлдиради. MediaTek’нинг QuickCharge технологиясига ўхшаш қувватлаш функцияси орқали у 30 дақиқада ўз қувватини 60%га тўлдиради.

AnTuTu Tester бенчмаркида смартфон аккумулятори 9215 балл тўплаган — одатдаги ўрта даражали смартфоннинг натижасидан 2 баробар юқори.

Мисол учун, бир соат WoT Blitz ўйинини Wi-Fi орқали ёрқинликни 50 фоизга белгилаб ўйнасангиз, бу 17% қувватни ейди. Натижа — жуда яхши. Ўрта режимда энг юқори ёрқинликдаги экран билан смартфонда 12 соат видео кўриш мумкин.

MIUI 8’да қувватни тўғри тақсимлайдиган режимлар мавжуд. Мисол учун, Battery Saver фавқулодда ҳолатда қувватни тежаб, сақлаб туриш чораларини кўради.

HD-видеоларни эса “учиш режими”да максимал ёруғлик билан 9 соат кўриш мумкин.

Йирик сиғимли аккумулятор смартфондан кун давомида фаол фойдаланиш имконини беради. Жумладан, 5 соат мобайнида тинимсиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, интернет “титкилаш”, мессенжерлардан фойдаланиш мумкин.

Камера

Note 4’нинг бош камераси 13 Мп. Смартфон тақдимотида  унда OmniVision компаниясининг энг сўнгги яхши сенсорларидан бири ўрнатилгани маълум қилинган. 5 линзали объектив f/2.0 стандартидаги апертурага эга. Камера фазали автофокус тизими ёрдамида, 2 тусли светодиодга эга фоточақноқ орқали яхши суратлар олади. Олд камера сиғими — 5 Мп, объектив апертураси — f/2.0.

Бош камеранинг рангни акс эттириши яхши, деталларга бой суратлар олади. Фақат ёруғлик паст шароитда сурат паст сифатли чиқади. Олд камерада фокусни белгилаш функцияси бор. У ҳам ёруғлик яхши шароитда сифатли селфилар олади.

Бош камера 1080р сиғимли Full HD видеолар ёзади. Ҳар секунддаги кадрлар миқдори 120 тагача етади.

Қуйидаги суратларда камералар имкониятига ўзингиз баҳо беринг (мевалар сурати компания томонидан махсус шароитда олинган):

Камера иловасида «Панорама», «Таймер», «Оовз» (овоз билан суратга олиш), «Қўл режими», «Яхшилаш», «Гўзаллаштириш», «Тунги режим» ва «Саҳна» каби режимлар бор.

 

Коммуникация ва симсиз интерфейс

Смартфонда Wi-Fi (Е, b/g/n/ac, dual-band), Wi-Fi Direct, Bluetooth, 4.2 LE, A2DP, GPS мавжуд. У GSM 900/1800/1900, 3G, LTE тармоқларида ишлайди.

Xiaomi Redmi Note 4’да ИК-портнинг борлиги — яхши, NFC — яқин масофада туриб тўловларни тўлаш учун алоқа ўрнатишга  мўлжалланган сенсор йўқлиги эса ёмон, қолаверса GPS борлиги ва тезкор ишлаши — жуда яхши.

Нарх-наво

2017 йилнинг 29 апрел ҳолатида Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуасида Redmi Note 4 (16 ГБ) 1,475,000 сўм, Redmi Note 4 (32 ГБ) 1,635,000 сўм, Redmi Note 4 (64 ГБ) 1,875,000 сўмдан сотилмоқда.

Хулоса

Redmi Note 4 сифатли юқори сифатли алюминий металлидан ишланган корпус ва кучли процессори, флагманга хос дизайни ҳамда сезгир ва ўткир камераси билан таассуротли. Унинг йирик экрани фаблетни ҳам эслатиб юбоса ажаб эмас.  Note 4 — Xiaomi’нинг “ҳит” бўлган флагмани. Бу каби яхши ишлайдиган смартфонни шу қадар арзон баҳолашга Xiaomi’дан бошқа бирор ишлаб чиқарувчининг ҳадди сиғмайди!

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2,184,000 сўм (32 Гб) Сотиб олиш
"Малика" савдо мажмуаси 1,475,000 сўм (16 Гб) Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!