Samsung смартфонлари, планшетлари ва телевизорларига чегирма, яна совғалари ҳам бор!

Акциялар доирасида айрим планшетлар, телевизор ва флагман смартфонларни қулай шартлар асосида олиш мумкин. Баъзи гаджетлар харидида телевизоргача бўлган совғалар қўйилган!

Redmi янада арзон 5G-смартфон тайёрлади, хусусиятлари билан танишамиз!

Бу смартфон ҳали расман намойиш этилмаган MediaTek Dimensity 820 процессори базасига қурилади, бошқа хусусиятлари Redmi’нинг ҳозирги аксарият ҳамёнбоп моделлари даражасида.

Narzo 10A ҳамда Narzo 10 чиқди – улкан аккумуляторли арзон смартфонлар!

Narzo 10 ўйинбоп Helio G80 чипсетига, 6,5 дюймлик HD+ дисплейга, 4/128 ГБ хотирага ҳамда 48 МПлик квадрокамерага эга. Narzo 10A эса 12 + 2 + 2 МПлик камера, Helio G70 чипи ва 3/32 ГБлик хотиралидир.

LG атиги 150 долларга учталик камерали, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқарди! (+«жонли» видео)

Смартфон MIL-STD-810G ҳарбий стандартига эга, яъни нафақат сув ва чангдан, балки зарбалардан ҳам ҳимояланган. Унинг 4000 мА/соатлик аккумулятори замонавий USB Type-C порти орқали қувватланади.

Samsung арзон нархда юпқа ва металл корпусли планшет чиқарди

Exynos 9610 процессорли Galaxy Tab S6 Lite диагоналига 10,4 дюймлик, тасвир аниқлиги 2000х1200 пикселлик IPS-дисплейга эга. 7040 мА/соатлик аккумулятори туфайли битта қувватда 13 соатгача ишлай олади.

Антиқа акция: RAZR «раскладушка»сидан битта олсангиз, иккинчиси – совға!

Компания уни бўлиб тўлаш усули билан ҳам сотяпти: бошланғич тўловини амалга ошириб, Motorola RAZR’ни олиб кетавериш мумкин, қолган пулини эса ойига атиги 42 доллардан уч йилда тўлаб тугатилади.

iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Тўғри, iPhone SE 2 нархига ва хусусиятларига кўра Galaxy S20’ларга тўғридан-тўғри рақиб эмас. Лекин Samsung айнан у сотила бошлаши билан бу флагманларини бозорда илгари суришга зўр бермоқда.

Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Яқинларгача энг арзон 5G-смартфон – Redmi K30 эди, аммо мазкур бренднинг жиддий рақиби – Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси ундан ҳам зўрини янада арзон нархда савдога қўйганди...

Xiaomi учта оммабоп смартфонини анча арзонлаштириб сотяпти

Куни кеча Mi Note 10 Lite, Redmi Note 9 ҳамда глобал Redmi Note 9 Pro смартфонларини тақдим этган Xiaomi уларнинг савдога чиқиши арафасида олдинги русумлардаги телефонлар нархини туширяпти.

Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

Android 10 тизимли Galaxy M01 модели Snapdragon 439 чипи ва 3 ГБлик тезкор хотирага эга. Унинг кемтикли дисплейи 6,4 дюймлик, тасвир аниқлиги эса HD+ эканлиги ҳам ойдинлашди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш