Xiaomi ниҳоят Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон тақдимотини эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

Расмий маълумотга кўра, Redmi K30 Pro смартфонининг ромсиз экрани 6,67 дюймлик ўлчамда. Ҳар қандай тирқиш ва кемтиклардан холи дисплейнинг кадр янгиланиш частотаси эса 90 герцлик.

Xiaomi нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилмоқчи!

285 доллардан қиммат 4G-смартфонлар рўйхатида 108МП камерали илк модели – Mi CC9 Pro ҳам бор. Унинг глобал версияси – Mi Note 10 модели эса «Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони», дея тан олинган.

Атиги 8 доллардан сотилаётган «видеокузатув камераси»нинг сири нимада?

G-Kellway компаниясининг фейк камерасини AliExpress’дан 8 долларга ҳам бормайдиган нархда харид қилиш имкони мавжуд. Харидор ўз истагига кўра унинг қора ёки кумушранг туслисини танлаши мумкин.

Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

«Хитойча Apple» янги моделларини тақдим этгач, Samsung ҳам ғимирлаб қолди: 14 мартдан бошлаб у энг сиғимдор – нақ 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон смартфонини янгича талқинда чиқаряпти.

Бўлажак бестселлер – Redmi Note 9 Pro ҳам намойиш этилди, «жонли» видеода уни очиб ишлатиб кўрамиз!

Redmi Note 9 Pro смартфони аппарат таъминоти асоси ва қиёфасига кўра Redmi Note 9 Pro Max билан бир хил. Уларнинг ўзаро фарқлари кўп бўлмаса-да, барибир аҳамиятли.

Ниҳоят, Redmi Note 9 Pro Max тақдим этилди – нарх ва жиҳатлари билан танишамиз!

Смартфоннинг олд ва орқа панелларига Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Бармоқ изи сканерини эса корпуснинг ўнг қиррасига ўрнатишган.

Android-смартфонлар икки баравар тез арзонлашади!

Ўрта нархли ва арзон Android-смартфонлар нархи эса янада тез пасаяди: 350 долларлик смартфон биринчи йилда 48,65 фоизга арзонлашадиган бўлса, икки йилда бу кўрсаткич нақ 79,66 фоизга етади!

Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!

Энг арзон туркумнинг кенжа вакили ҳам олд камера учун тирқишли – Infinity-O туридаги, HD+ форматли дисплейга, Qualcomm процессорига ва 3 ГБлик тезкор хотирага эга эканлиги ошкор бўлди.

200 долларлик Galaxy M21 қиёфаси ва намойиш кунини расмий постер ошкор этди

Galaxy M21 моделида томчисимон кемтикли, яъни Infinity-U туридаги экраннинг остки роми бирмунча қалин. Таҳлилчилар унинг бултурги «аждод»и – Galaxy M20 сингари бестселлер бўлишини прогноз қилишмоқда.

Нақ ўн хил Xiaomi смартфонини 123 долларгача чегирма билан олинг!

Қуйидаги смартфонлар харидида чегирмалар ва совғалар бериш кўзда тутилган: Xiaomi Mi 9, Redmi Note 8 Pro, Redmi 8A, Redmi Note 8T, Redmi Note 7, Redmi 7A, Mi Note 10, Mi 9 Lite, Mi 9T ҳамда Mi A3.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш