iPadOS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur тақдим этилди – уларга янгиланувчи барча қурилмалар рўйхатлари

Apple’нинг қайси планшетларига iPadOS 14, смарт-соатларига watchOS 7, ноутбук ва компьютерларига macOS Big Sur операцион тизимлари келишини кўриб чиқамиз.

Аллақачон «жанозаси ўқилган» Windows 7 тизимини Microsoft иккинчи марта бепул янгилаяпти!

Маълум бўлишича, корпорация Windows 7 фойдаланувчиларига ҳам Windows 10 тизимида мавжуд имкониятни тақдим этишга қарор қилган.

Коронавирус Apple’га ёрдам берди: унинг қиймати ошиб, тарихий максимумга етди!

Apple компаниясининг нархи ҳозир 1,43 триллион доллардан ошган. Бундан ташқари, таҳлилчилар яна бир жиҳатни таъкидлашмоқда: коронавирус пандемияси энди индустрияга зарар етказмай қўйган.

«Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook расман эълон қилинди

RedmiBook’нинг янги авлоди AMD Ryzen 4000 процессорларига эга ноутбук бўлади. Лаптоп 16 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда 512 гигабайтлик SSD-хотира билан чиқарилади.

5G-модемли «чўнтакбоп» ўйин ноутбуки чиқди! (+видеолар)

Бу лаптопда ўйинларнинг «силлиқ» ўйналишига масофадаги серверларнинг аппаратлари жавобгар, OneGX 1 эса улар билан тезкор боғланишни таъминлаб турувчи 5G-модем билан жиҳозланган.

Huawei компьютерлар бозорига Windows’нинг «кушанда»сини чиқаряпти!

Компания биринчи босқичда Хитойдаги компьютер ва ноутбукларни HarmonyOS 2.0 билан қамраб олмоқчи. Шунингдек, смарт-соатлар, автомобил дастурлари ва бошқалар ҳам миллий операцион тизимга ўтказилади.

Умуман кутилмаган Windows 20 тизимини видеода кўрамиз!

Microsoft ушбу концепт муаллифини дизайнер сифатида ишга олса бўлади. Камер Кан Авдан таклиф этган янгиликларни корпорация навбатдаги тизим янгиланишида жорий этса борми...

Lenovo афсонавий ThinkPad клавиатурасини энди десктоп версияда чиқарди (+видео)

Lenovo’нинг таъкидлашича, USB-C порти орқали зарядланувчи аккумуляторининг тўлиқ қуввати нақ икки ой ишлашга етади! Клавиатуранинг 15 дақиқа давомида олган қуввати эса бир ҳафта ишлаш имконини беради.

Карантин шароитида энг хавфли гаджетлар қайсилари? (+фойдали машқлар)

Уйда ўтириш шароитида кўзларимизга аввалгидан кўра кўпроқ юклама тушиши аниқ ва бунда айрим девайсларнинг «ҳисса»си бошқалариникидан кўра кўпроқ. Бу борада мутахассис маслаҳатлари билан танишинг.

Мактаб ўқувчиларига текинга ноутбуклар берилади

Жами қанча лептоп берилиши ёки ажратилган бюджет ҳақида маълумот йўқ. Кимларга ёрдам беришни эса мактаб ва маҳаллий ҳокимият ҳал қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш