Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

Премьераси 18 сентябрь куни бўлиб ўтган мазкур сериал ёзувчи Кен Кесининг романи асосида Милош Форманнинг «Какку уяси узра парвоз» фильмининг давомидир.

Шифокорлар коронавируснинг смартфон ва пулда неча кун сақланиб туришигача аниқ айтишди

Мазкур муддат нисбий бўлиб, бир қатор ташқи омилларга боғлиқ. Лекин асосийси – 17 кунда ўлиб кетадиган оддий гриппга нисбатан коронавируснинг анча жони қаттиқ.

Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

Apple қадоқдан қулоқчин ва зарядчикни олиб ташлаганига сабаб қилиб, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшишини кўрсатган. Бироқ аксарият харидорлар бу аксессуарни барибир сотиб оладилар – қўшимча харажат.

Мобил оператор янги интернет-тўпламлар тақдим этяпти, лекин ҳаммага эмас...

Куни кеча бу уяли алоқа оператори Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди.

Расмий видео: Huawei Mate 40 тегинмасдан бошқарилади!

Масалан, селфи-камера орқали ишоралар ёрдамида янграётган қўшиқ ёки роликларни ўтказиш, скриншотлар олиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон интернет эркинлиги рейтингида сўнгги ўнликдан жой олди

Freedom House Ўзбекистонда онлайн ресурслар блокланиши ёки контент ўчириб ташланиши шаффоф эмаслиги, бу жараёнлар норасмий тарзда ҳал этилиши важидан, бу банд бўйича мамлакатга ноль балл берган.

Tesla флагман хетчбеки бир ҳафтада нақ 5500 долларга арзонлашди!

Гап рақобатда: бозорда жиддий рақиб – Lucid Motors компанияси пайдо бўлган. Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилган Lucid Air электромобилининг нархи энди эълон қилинди – униси арзонроқ экан!

Apple’нинг эски касали қўзиди: у iPhone 12’ларда процессорни махсус секинлаштиряпти!

iPhone 12 ҳамда 12 Pro смартфонлари AnTuTu’да тегишлича 564 899 ва 572 133 балл олган. Ҳолбуки, сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 балл олганди!

Жонли мулоқотни хуш кўрувчилар учун янги тариф режаси чиқди

Бу оператор шу ойнинг бошида оммабоп тарифини, 12 октябрдан чексиз интернетли тўпламларини бекор қилган, куни кеча эса яна битта арзон тариф режасини ёпиб қўйган эди. Энди бўлса...

Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

Xiaomi Mi 10T ҳам деярли шунақа қисмлардан тузилган, фақат унинг камерасида асосий модул Pro-версиядаги каби 108 эмас, балки 64 мегапикселлик аниқликка эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш