1 млн дона Mi Mix 2 бир дақиқага қолмай сотилди

1 млн дона Mi Mix 2 бир дақиқага қолмай сотилди

Xiaomi Mi Mix 2 тақдимоти бўлган кундан эътиборан флагманнинг жиҳатлари ва суратлари, имкониятларини эълон қилиб келмоқдамиз. Тўғриси, ромсиз смартфон кўпчиликни мафтун қилганини унга 2 суткада деярли 1 миллион нафар киши буюртма берганидан ҳам билиш мумкин.

Бугун -- 15 сентябрда Xiaomi Mi Mix 2 харид қилиш истагида рўйхатдан ўтган 1 миллион нафар киши навбатга тизилди. Савдо бошланишидан 58 секунд ўтгач, Xiaomi Mi Mix 2'нинг сотувга чиқарилган илк партияси -- 1 миллион донаси ниҳоясига етди. Гаджетнинг кейинги партияси 19 сентябрда сотувга чиқарилади.

Маркетологларнинг фикрича, Xiaomi Mi Mix 2'га бўлган талаб ошиб боради. Бунга унинг ўзига хос дизайни, илғорлиги ва рақиби -- iPhone X'нинг ундан деярли 2 баробар қимматлиги асосий сабаб бўлади.

Янги смартфон 5,99 дюймли, 2160×1440 пикселли ва томонлар нисбати 18:9 ўлчамли дисплейга эга бўлган. Смартфонда 8 ядроли, частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган Snapdragon 835 процессори, 12 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камера, ток сиғими 3400 мА соат аккумулятор ўрнатилган. Янги авлод "ромсизи"да олд панелнинг 93 фоиз қисми экрандан иборат.

Xiaomi Mi Mix 2'нинг 6 гигабайтли тезкор 128 ГБ доимий хотирага эга версияси $510, 8/256 ГБ талқини $620 АҚШ долларидан сотувга чиқарилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Xiaomi Mi MIX 2

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.