1 ойда 1 миллион дона сотилган яна бир хитойлик бестселлер!

1 ойда 1 миллион дона сотилган яна бир хитойлик бестселлер!

Huawei компанияси 2017 йилнинг 29 ноябрида Honor V10 смартфонини расман намойиш қилган эди. Унга Huawei’нинг «сунъий идрокли» Kirin 970 процессори ўрнатилгани смартфондаги улкан инновация бўлди. Айтиш керакки, компаниянинг сўнгги флагманлари, жумладан, Mate 10 Pro модели ҳам шу процессор базасида ишлайди.

Компаниянинг маълум қилишича, смартфон сотувга чиққанидан бошлаб ўтган 1 ой давомида жаҳон миқёсида 1 миллион тиражда сотилган. Бу Huawei суббренди учун яхши натижа.

Honor V10 диагонали 5,99 дюйм, сиғими 2160х1080 пикселли дисплейга, 6,97 миллиметрли металл корпусга эга бўлган. Экраннинг ён томонлари ромсиз бўлса-да, унинг тепа ва пастки қисмларида ром мавжуд. Huawei айни шу юпқагина пастки ромда «Уйга» механик тугмаси ҳамда унда бармоқ изи сканерини жойлаштира олган.

Девайс тезкор ва ички хотирасининг ҳажмига кўра бир нечта версияда тақдим этилган: 4/64 ГБ, 6/64 ГБ ва 6/128 ГБ.

Бош камераси қўш – 16 мегапикселли RGB-сенсор ҳамда 20 мегапикселли монохром сенсорлардан иборат. Смартфоннинг «сунъий идрок» тизими камеранинг энг мақбул созламаларини автоматик тарзда ўрнатиб, лавҳалар ва объектларни тезкорлик билан фарқлай билади. Селфи учун эса 13 мегапикселли камера ажратилган бўлиб, у ҳам портретлар учун «сунъий идрок» тизими билан тўлдирилган.

Аккумулятор сиғими ҳам зўр – 3750 мА/соат бўлиб, унга 5V/4.5A тезкор қувватлаш технологияси татбиқ этилган. Смартфон иккита SIM-карта билан ишлай олади, тағин уларнинг ҳар иккаласи ҳам 4G VoLTE технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Honor V10 қиймати эса хотира ҳажмига боғлиқ: 4/64 ГБлик версияси 409 доллар, 6/64 ГБлик талқини – 454 доллар, 6/128 ГБ версияси эса – 530 долларга нархланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!