1 терабайт нима бўпти!? Lenovo Z5 – нақ 4 терабайт хотирали илк смартфон!

  •   DiMaX
  •  3631
  •  17.05.2018 10:49

1 терабайт нима бўпти!? Lenovo Z5 – нақ 4 терабайт хотирали илк смартфон!

Процессор ва тезкор хотира смартфонларнинг ишлаш самарадорлигини таъминлаб берса, доимий хотираси турли файлларни сақлашда муҳим. Кечагина хитойликлар шу жиҳатдан рекордчи – нақ бир терабайтлик ички хотирага эга смартфон тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Хитойда "инқилобий", илғор смартфон тақдим қилинди

Лекин бу рекорд узоққа чўзилмайдиган бўлиб турибди. Зеро, айни шу «Осмон ости салтанати» смартфонсозларидан яна бири доимий хотирасининг ҳажми нақ 4 терабайт бўлган мобил қурилмасини яқинда тақдим этмоқчи.

Lenovo вице-президенти Чанг Ченг (Chang Cheng) компаниянинг навбатдаги флагмани ҳақидаги янги маълумотни Weibo тармоғида эълон қилди. Бу ерда гап ўша – экрани рекорд даражадаги ромсиз смартфон хусусида кетяпти.

ЎҚИНГ: Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

Чанг Ченг берган янги хабарга кўра, Lenovo Z5 русумли мазкур смартфон 4 гигабайтгача ҳажмли доимий флеш-хотирага эга.

Шунингдек, компания вице-президенти  яна шуни ҳам қўшимча қилиб ўтган: бу доимий хотира нақ бир миллионта фотосурат, икки мингта юксак сифатли фильм ҳамда 150 мингта қўшиқ сиғади.

Камида иккита жиҳати – экран ромсизлиги ва доимий хотира ҳажми бўйича рекордчи бўладиган Lenovo Z5 смартфони жорий йилнинг июнида тақдим этилишини ҳам Чанг Ченг тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Lenovo «мутлақо ромсиз» флагманининг номи ва суратини эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!