1 терабайтли энг жажжи USB-С флешка тақдим қилинди

1 терабайтли энг жажжи USB-С флешка тақдим қилинди

Анъанавий ўтказиб келинадиган CES -- электроника маҳсулотлари кўргазмасида сўнгги инновацион электроника воситалари тақдим қилинади. Шу кунларда давом этаётган кўргазма доирасида бугун биз кўрган шакл ва ўлчамдаги, бироқ ички хотира сиғими рекорд даражада йирик флеш-хотира тақдим қилинди. Жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бўлган SanDisk бу орқали рақобатчиларидан қанчалар устун эканини намойиш қилди.

Бу йилги рақобатда SanDisk компанияси 1 терабайтли маълумотни сиғдира оладиган бу қўшимча хотира қурилмаси билан барчани ҳайратда қолдирди. USB-C интерфейсига эга флешкани бугунги замонавий смартфонларга қўйиб ҳам ишлатиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал жиддий рақобатчи бўлган Kingston компанияси 2 терабайтли флешка ишлаб чиқарган эди. Бироқ, унинг ўлчами ва дизайни ниҳоятда қўпол ва йирик бўлган. Шу билан бирга, бу қурилма ҳали ҳам жаҳоннинг энг сиғимдор USB-флешкаси деган номни ўзида сақлаб турибди.

Электроника воситалари, хусусан хотира қурилмалари ишлаб чиқаришда 2018 йилги "улоқ" SanDisk'га насиб қилди. Боиси, янги флешка айнан USB-C портига мўлжалланган. Бу ҳар бир смартфон фойдаланувчиси учун айни муддао.

Айтиш жоизки, ҳозирча бу USB-флешкаси намуна ва CES 2018 кўргазмаси учун махсус тайёрланган. Бу аксессуарни жорий йилдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.