10 йилдан сўнг квант компьютерлари яратилади

10 йилдан сўнг квант компьютерлари яратилади

Фантастика мавзуси саналган квант компьютерлари яқин келажакда рўёбга чиқиши кутилмоқда. Таҳлилчилар бу муддатни ўн йилга тенг, дея баҳолашди.

Квант назарияси тамойилларидан фойдаланиб, ҳисоблашларнинг квант параллелизми деб аталувчи эффект асосида лойиҳаланаётган компьютер квант компьютеридир. Назарий жиҳатдан квант компьютерлари ҳозирги замонавий яримўтказгичли компьютерларга нисбатан бир неча баробар баландроқ ҳисоблаш тезлигини таъминлаши мумкин.

D-Wave Systems ва IBM компаниялари бу йўналишда тадқиқотларни бошлаган. Ҳозирда физиклар электрониканинг чизиқли қонуниятларига зид келувчи технология устида ишлашмоқда. Квант ҳисоблаш ядросининг ишлаш услуби кўплаб мутахассисларга ҳанузгача тушунарсиз. Квант процессор бизга таниш процессордан 10 млн марта тез ҳисоблайди. Шу билан бирга квант компьютери айрим масалаларда иккилик электрон тизимларидан устун эмас. Шунга қарамасдан D-Wave мутахассислари 2025 йилга янги авлод компьютерини яратишга ваъда беришган.

Илк бор квант ҳисоблашлар ғояси рус математиги Ю.И.Манин томонидан 1980 йили айтилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!