$100 долларлик Meizu M6 нимаси билан ўзига хос?

$100 долларлик Meizu M6 нимаси билан ўзига хос?

Август охирларида тақдим қилинган Meizu M6 Note 5,5 дюймли Full HD дисплей, 8 ядроли, частота тезлиги 2,0 ГГц бўлган илғор Qualcomm Snapdragon 625 (ARM Cortex A53) процессори, Adreno 506 видео картаси билан таъминланган. Унинг 3 ГБ / 16 ГБ, 3 ГБ / 32 ГБ ва 4 ГБ / 64 ГБ хотира талқинлари мавжуд. Аккумулятор сиғими 4000 мА соат бўлган смартфон тўлиқ қувват билан 10 соат ишлаб беради, mCharge ёрдамида эса қисқа муддатда қувватини тўлдириб олади.

Meizu M6 Note'нинг бош камераси қўш сенсорли: бири 12, бошқаси 5 мегапикселли. Унда "Dual Phase Detection" ва "Full pixel Dual-core" каби фазали фокус тизимлари мавжуд. Селфи камера эса 16 мегапикселли.

Нарх-наво: 3 ГБ / 16 ГБ талқин $165, 3 ГБ / 32 ГБ — $195 ҳамда 4 ГБ / 64 ГБ юқори талқини — $255 доллардан 1 сентябрдан сотувга чиқарилган эди. Унинг илк партиясидаги 200 минг дона смартфон бир кунда сотиб тугатилган.

Meizu ушбу моделнинг янада ихчам ва арзон талқини бўлган Meizu M6'ни ҳам сотувга чиқаради.

Meizu M6 5,2 дюймли HD (1280×720), 2,5D эффектли шиша билан қопланган экран, 4 ядроли, частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган Mediatek MT6750 (Cortex A53) процессори, 2 ёки 3 ГБ тезкор ва 16 ёки 32 ГБ (128 гигабайтгача флешка учун MicroSD бор), 3070 мА соат ток сиғими бўлган аккумулятор билан таъминланган. Бош тугмада бармоқ излари сканери татбиқ қилинган.

Селфи-камера сиғими 8, бош камера сиғими 13 мегапикселли.

Металл корпусли Meizu M6 девайси Android 7.0 Nougat'нинг Flyme 6.0 талқинида ишлайди.

Смартфон 25 сентябрда $106 (2 ГБ / 16 ГБ ), $137 (3 ГБ / 32 ГБ) доллардан сотувга чиқади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.