Siri 14 ёшли қизнинг омон қолишига сабабчи бўлди

Siri 14 ёшли қизнинг омон қолишига сабабчи бўлди

АҚШда рўй берган Ҳарви тўфони боис юзага келган ноқулайликлар мобайнида Тайлер ва унинг оиласи харобага айланган, сув билан ўралган уйда қамалиб қолишади. Тошқин натижасида Тайлерда сурункали камқонлик касали қўзиб қолади.

Оғриққа бардоши етмаган Тайлер iPhone смартфонида Siri виртуал ёрдамчисини ишга тушириб, ундан қутқарувчиларни ёрдамга чақиришга ёрдам сўрайди. Siri яқин атрофдаги қутқарувчилар гуруҳига фавқулодда хабарни етказгач, Тайлер Фрэнк зудлик билан Техас болалар клиникасига олиб келинади.

Гарчи, оила бор-будидан айрилган бўлса ҳам, ўзлари ва қизлари омон қолганидан жуда хурсанд. Бунда эса қисман Siri ёрдамчисининг ҳам хизмати бор.

Бунгача Siri виртуал ёрдамчиси Майами соҳилларига яқин жойда адашиб қолган 3 нафар балиқчиларга, ўтган қиш ойида эса жароҳат олган велосипедист-экстремалга қутқарувчиларни чақиришларига ёрдам берган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.