16 та модулли бу ғалати камера фотографиянинг келажаги

16 та модулли бу ғалати камера фотографиянинг келажаги

Шу йилнинг июлида сотувга чиқарилган Light L16 камераси ўзининг торгина гавдасига 16 та сенсорни сиғдира олгани билан ҳайратланарли. Бир қарашда бу модулларнинг жойлашуви ҳам телбанамодек туйилади. Аммо, бу сенсорлар бир вақтнинг ўзида ягона кадрни муҳрлаши ҳисобга олинса, ғаройиб фотокамеранинг имкониятлари лол қолдириши тайин.

Light.co компанияси бу гаджетни яратиши учун 4 йил вақт сарфлади. Девайс кўринишидан бугунги смартфонлардан фарқ қилмайди. У олган суратлар эса сифатда биз зўрға кўтарадиган рақамли профессионал камералар билан беллаша олади.

Light L16 учун алоҳида процессор, линза ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқарилган.

Унинг 70 ва 150 миллиметрли модуллари 81 мегапикселли суратлар олади. Шунингдек, камера ёрдамида объектни 5 карра яқинлаштириб ҳам суратга олиш мумкин. Ёруғлик паст шароитда ҳам махсус режимлар ёрдамида ёрқин суратлар олиш мумкин.

Қуйидаги суратларга қараб бу илғор фотокамерага баҳо беринг.

 

Light L16'нинг савдога чиқарилган илк партияси қисқа муддатда $1,699 доллардан сотиб тугатилди. Йил охирига қадар янги партия сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.