Xiaomi Redmi 5 янги талқинда сотувга чиқарилди

Xiaomi Redmi 5 янги талқинда сотувга чиқарилди

2017 йилнинг 7 декабрида Хитойда тўлиқ экранли Xiaomi Redmi 5 смартфони тақдим қилинган эди. Шу вақтга қадар бу моделнинг 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ҳамда 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирали талқинлари сотувга чиқарилган эди. Ишлаб чиқарувчи кеча гаджетнинг янги талқинини ҳам тақдим қилди. Xiaomi ортиқча шовқин -- суронсиз тақдим қилган Redmi 5'нинг бу версияси 4 гигабайтли тезкор хотираси билан ўзига хос.

Афтидан, Redmi 5 Plus 64 гигабайтли доимий хотирага эга бўлгани боис, бу модел ҳам ўртача модел каби, 32 гигабайтли доимий хотира талқинига эга бўлган. Нарх ҳам шунга яраша -- катар. 4 ГБ тезкор хотирали Xiaomi Redmi 5 модели 170 АҚШ долларидан сотувга чиқарилди. Яъни, 3 гигабайтли талқин билан солиштирганда, 30 долларга қиммат.

Xiaomi Redmi 5 техник жиҳатлари:
Корпус материали: металл, шиша;
Операцион тизим: Android Nougat, MIUI 9
Алоқа тармоқлари: 2 та сим-картали, GSM (1/3/5/8), CDMA (BCO), WCDMA (1/2/5/8), TD-SCDMA (34/39), TDD-LTE (34/38/39/40/41), FDD-LTE (1/3/5/7/8);
Дисплей: IPS 5,7'', сиғими 1440x720 пиксел (HD+), томонлар нисбати 18:9 стандартида, экраннинг ёруғлик миқдори 450 нит, контраст 1000:1, 72% NTSC;
Процессор: Qualcomm Snapdragon 450, 8 ядро (Cortex-A53), 1,8 ГГц частота тезлиги, 64 бит, 14нм;
График чип: Adreno 506;
Оператив хотира: 2/3 Гб;
Доимий хотира: 16/32 Гб, microSD мавжуд;
Интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4 ГГц, Bluetooth 4.2, қувватлаш/синхронизация учун microUSB, 3.5 мм.ли гарнитур;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми -- 1,25 мкм ҳамда PDAF технологияси;
Олд камера: 5 Мп, фоточақноқ;
Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;
Қўшимча: Бармоқ излари сканери;
Батарея: литий-полимер (Li-Pol), 3300 мА соат сиғимли;
Ўлчамлари: 151,8 мм x 72,8 мм x 7,7 мм;
Вазни: 157 грамм.

Тезкор хотиранинг 1 гигабайтга ошгани ниманидир ўзгартира оладими? Процессорнинг бошланғич тоифага мансублиги инобатга олинса, бу қарорни маркетинг найранги дейиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!