192 евролик Meizu 15 Lite ҳақида янги маълумотлар ва «жонли» суратлар!

  •   DiMaX
  •  1411
  •  11.04.2018 10:49

192 евролик Meizu 15 Lite ҳақида янги маълумотлар ва «жонли» суратлар!

Meizu компанияси ўзининг юбилей смартфонларини тақдим этадиган кун яқинлашгани сайин, улар ҳақида тобора янги маълумотлар пайдо бўлаётир. Жумладан, куни кеча бу учликнинг «кенжа»си – Meizu 15 Lite моделининг расми ҳамда у ҳақидаги янги маълумотлар тарқалди.

ЎҚИНГ: Meizu «селфибоп» юбилей смартфонларининг тақдимот кунини айтди

Хитойдаги манбаларнинг хабарига кўра, Meizu 15 Lite моделининг нархи 192 евро атрофида бўлар экан. Snapdragon 660 процессори базасида ишловчи бу қурилманинг тезкор хотираси 6 гигабайтгача, доимий хотираси эса 128 гигабайтгача бўлади. Аммо юқоридаги кўрсатилган нарх унинг 3/32 гигабайтлик талқинига тегишли бўлса керак.

Шунингдек, «кенжа ботир»нинг «жонли» фотосуратини ҳам эълон қилишди. Мана, унинг олд ва орқа томонидан олинган расмлари:

Кўриб турганингиздек, ушбу моделнинг асосий камераси якка модулли, унинг фоточақноғи эса ноанъанавий – ҳалқасимон кўринишда. Селфи-камера бўлса экран тепасида, горизонталига олганда қоқ ўртасида жойлашган.

Meizu 15 Lite дисплейи диагоналига 5,46 дюймлик бўлиб, пикселлар сиғими 1920х1080 пикселга тенг. Ҳар учала смартфоннинг намойиш 22 апрелда бўлиб ўтиши кутилаётир.

Айтиш керакки, яқиндан буён мазкур компаниянинг турли қурилмалари Ўзбекистон бозорларида ҳам кафолат билан расман савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: Бир йиллик кафолатли Meizu M6 Note нархлари (2018 йил 10 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.