20 мартдаёқ тақдим этиладиган Huawei P20 Lite учун олдиндан буюртма бериш бошланди («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1787
  •  13.03.2018 15:37

20 мартдаёқ тақдим этиладиган Huawei P20 Lite учун олдиндан буюртма бериш бошланди («жонли» видео)

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг Huawei P20 туркумидаги телефонларини 27 мартда тақдим этишини биламиз. Аммо улардан бири – P20 Lite модели қолганларидан бир ҳафта аввал намойиш қилинар экан.

ЎҚИНГ: Машҳур инсайдер Huawei P20 флагманларининг дизайнини тўлиқ фош этди!

Huawei P20 Lite бошқаларидан олдин тақдим қилиниши ва унинг айрим мамлакатларда Huawei Nova 3e деб номланиши ҳақида Эван Блэсс (Evan Blass) бундан бир ой аввал хабар берган эди. Шунингдек, компаниянинг Weibo тармоғидаги расмий саҳифасида ҳам 20 мартда бўлиб ўтадиган Nova 3e тақдимот маросимига таклифнома эълон қилинган.

Буни қарангки, ҳали расман тақдим этилмаган ушбу моделга Польшанинг иккита онлайн дўкони – RTV Euro ҳамда X-Kom аллақачон олдиндан буюртма қабул қила бошлаган. Уларда Huawei P20 Lite учун 468 доллар миқдорида нарх белгиланган. Савдоларнинг расмий бошланиш вақти сифатида эса 26 апрель санаси кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Уч модулли камерага ва «ўйиқ»ли экранга эга Huawei P20 илк расмий реклама постерида кўрсатилди

Булардан ташқари, инсайдерлар Huawei P20 Lite смартфонининг «жонли» видеосини ҳам интернетга чиқариб юборишган. Унда смартфон ёқиқ ҳолда ҳар икки томонидан кўрсатилган:

TENAA сайти маълумотларига кўра, Huawei P20 Lite смартфон экрани диагоналига 5,84 дюймга тенг, тасвир аниқлиги эса 2280х1080 пикселни ташкил этади. Қурилманинг «электрон юраги» Kirin 659 процессори бўлса, самарадорликни таъминлашда унга 4 гигабайтлик тезкор хотира кўмакка келади.

ЎҚИНГ: Huawei P20 туркумидаги тўртинчиси энг қиммат смартфон бўлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!