20 мегапикселли селфи-камерага эга смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  1333
  •  04.07.2017 14:07

20 мегапикселли селфи-камерага эга смартфон чиқди!

Селфисеварлар учун ажойиб смартфон – Hisense H10 модели тақдим этилди. Унинг асосий афзалликларидан бири – 20 мегапикселли олд камерасидир, дея хабар беради GizmoChina.

Мазкур селфи-камера ўта юқори сифатли автопортретлар суратга олиш имконини беради. Бунинг устига, олд панелида чақноқ ҳам мавжудлиги гаджетнинг яна бир устунлиги, дея баҳоланмоқда. Корпуснинг орқа панелидаги камера эса 12 мегапикселли Sony IMX386 датчигига ва чақноққа эга.

Смартфон Qualcomm Snapdragon 430 процессори асосида ишлайди. Ушбу чип 1,4 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккизта ARM Cortex-A53 ядросини ҳамда Adreno 505 график тезлатгичини ўзида жамлаган. Бу процессор 4 гигабайтлик тезкор хотира билан биргаликда смартфоннинг юқори даражадаги самарадорлигини таъминлай олади. Қурилманинг ўзига ўрнатилган LTE Cat 4 модеми эса, интернет орқали 150 Мбит/с.гача тезликда маълумот узатишга имкон беради. Фойдаланувчини бармоқ изидан таниш учун дактилоскопик сканер мавжуд.


Hisense H10 экрани 1920×1080 пикселли (Full HD форматли) бўлиб, ўлчами диагоналига 5,5 дюймни ташкил этади. Девайснинг ўлчамларига келсак, унинг корпуси томонлари 154,56×77,76×7,2 миллиметрга, вазни эса 155 граммга тенг. Аккумуляторининг сиғими 3500 мА/соатни ташкил этади.

Смартфоннинг ички флеш-хотираси ҳажми 64 гигабайтга тенг, унга microSD хотира картасини ўрнатиш имкони бор. Micro-USB порти ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик тирқиши мавжуд. Hisense H10 девайси Android 7.1 операцион тизими асосидаги Hisense Vision UI устқурмаси асосида ишлайди.

Hisense H10 қурилмаси учун аллақачон 340 АҚШ доллари ҳажмидаги нархда олдиндан буюртма бериш ҳам йўлга қўйилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.