20 Мп селфи-камерали Oppo F5 тақдим қилинди. Илк селфилар олишга ҳам улгуришди.

20 Мп селфи-камерали Oppo F5 тақдим қилинди. Илк селфилар олишга ҳам улгуришди.

26 октябрда Oppo компанияси ўзининг илк ромсиз ва селфига мўлжалланган F5 смартфонини тақдим қилди.

Oppo iPhone флагманидан таъсирланадиган ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлгани боис, унинг техник жиҳатдан илғор гаджетлари "истараси"дан iPhone смартфонларига ўхшаб кетади. Oppo F5 ҳам бундан мустасно эмас.

Тўлиқ металл корпусли Oppo F5 6 дюймли, 2160х1080 пиксел сиғимли экранга эга. Девайсга Helio P23 процессори, 4/6 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира ўрнатилган.

Oppo F5 орқа панелдаги камерага 16 мегапикселли, бир сенсорли камера ўрнатилган. Унинг ёруғлик тақсимловчи мосламаси f/1.8 стандартли. Шу билан бирга, селфи-камера учун танланган 20 мегапикселли модул автопортрет учун айни муддао. Чунки, бу камеранинг портрет режими "ақлли тизим"га эга бўлган ва бу тизим сурат сифатини тўлиқ қайта ишлайди. Селфи олганда экран олд фоточақноқ вазифасини бажаради. 

Oppo F5 электр токи сиғими 3200 мА соат бўлган аккумулятор, алоқанинг Wi-Fi, GPS, 4G LTE тармоқлари билан таъминланган. Девайс Android 7.1.1 Nougat'нинг ўзлаштирилган Color OS 3.2 талқинида ишлайди. Смартфонга бугундан бошлаб буюртма бериш мумкин. Oppo F5 300 АҚШ долларига баҳоланган.

Қуйида Oppo F5 олд камерасида олинган илк суратларга баҳо беринг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.