200 долларлик Xiaomi Redmi Note 5 суратлари ҳайратга солади

200 долларлик Xiaomi Redmi Note 5 суратлари ҳайратга солади

Redmi Note туркумидаги гаджетлар Xiaomi’нинг энг оммабоп қурилмаларидандир. Шунингдек, мазкур фаблетлар нарх ва сифатнинг ажойиб уйғунлигини ўзида мужассам этган, деб ёзади AndroidInsider.

Аввалроқ интернетда ушбу туркумнинг навбатдаги авлоди – Xiaomi Redmi Note 5 модели нархи 199 АҚШ доллари бўлиши ҳақида хабар тарқалган эди. Энди эса тармоқда мазкур девайснинг суратлари ҳам эълон қилиндики, улар кишини ҳайратга сола олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 5 бенчмаркда тестдан ўтди, лекин натижалар шубҳали...

Redmi Note 5 модели диагонали 6 дюймлик, бурчаклари думалоқлаштирилган дисплейга эга. Экран томонларининг ўзаро нисбати ҳам ностандарт.

Мазкур қурилма Snapdragon 625 процессори, 3 гигабайт тезкор ва 32 гигабайт ички хотира билан жиҳозланади. Унинг асосий камераси 12, олд камераси эса 5 мегапикселлик аниқликка эга.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган «қўшкўз» Xiaomi Redmi Note 5 суратлари тарқалди

Айтиш керакки, мазкур смартфоннинг нисбатан қимматроқ модификацияларига бошқа, илғор процессор ўрнатилиши мумкин; ахир, 2018 йилда чиқадиган гаджет учун Snapdragon 625 барибир эски-да. Бошланғич вариант эса, 2018 йил нуқтаи назаридан қараганда ўртача самарадорликка эга, аммо ташқи кўриниши ажойиб – олд панелни экран деярли бутунлай қоплаган смартфон ишқибозлари учун мақбул.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 5 сирлари очилди, суратлари сочилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.