“2016 йилда дунёнинг энг зўр смартфони” номига даъвогар гаджетлар (II қисм)

“2016 йилда дунёнинг энг зўр смартфони” номига даъвогар гаджетлар (II қисм)

Олдинги мақолада халқаро смартфон бозорида сотилиши, фойдаланувчилар талаби ҳамда эҳтиёжига кўра ахборот технологиялари нашрлари, блоглар ва экспертлар хулосалари, фикрлари асосида шакллантирилган рейтингнинг 10-6 ўринларига муносиб қурилмалар ҳақида маълумот берган эдик. Ҳозир шу рейтингда юқори ўринларни олган мобиль воситалар тўғрисида тўхталиб  ўтамиз.

  1. iPhone 6S

Ишлаб чиқаруви: Apple корпорацияси.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 9 сентябрь.

Операцион тизим:   iOS 9 | Apple A9 64 бит | Экран ҳажми ва тури: 4.7 дюйм (1 дюйм = 25,5 мм) | Экран тури:  Retina HD ультра юқори аниқликдаги технология, 3D Touch технология | Экраннинг пиксель сиғими: 1334 x 750 (ҳар квадрат дюймда 326 та белги) | Тезкор хотира: 2ГБ | Қўшимча хотира: 16ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 1,715 мAс | Орқа камера: 12МП | Олд камера: 5МП | Видеога олиш: 4K видео (3840х2160), 1080p HD, 720p HD, автофокус ва шовқинни камайтириш технологияси| Ҳимоя тизими: Touch ID бармоқ излари сканери(бош тугмада) | SIM-карта: Nano-SIM |Алоқа тармоғи: GSM/EDGE,  LTE, CDMA EV-DO| Интерфейс: Wi-Fi, Bluetooth, NFC, 3,5 мм қулоқчин учун жой, электр таъминоти коннектори | Ўлчамлари: 138.3 х 67.1 х 7.1 мм | Оғирлиги: 143 грамм | |Ранглари: кумуш, тилла ранг, оч тилла ранг, кулранг |

iPhone 6’га нисбатан каттароқ, яхшироқ, бежирим ва тезкор қурилма сифатида кўпчиликнинг диққатини тортмоқда.

Телефон аппаратидаги сенсор тизими ҳам кўпчиликка маъқул бўлмоқда. Шунингдек, Touch ID бармоқ излари сканери, босимни ўлчаш технологияси,  акселерометр (экран ҳолатини аниқловчи қурилма) , масофа сенсори, ёруғлик сенсори каби ички  технологиялар татбиқ қилинган.

iOS 9 – дунёнинг энг тезкор ва оммабоп мобиль операцион тизими Siri виртуаль ёрдамчиси, Spotlight тезкор қидирув каби функционла асосларга эга. Шунингдек, қурилмада рақамли компас, GPS тизимлари, QuickType тезкор ҳарф териш, Apple Pay тўлов технологияси ҳам мавжуд.

Қувват тоши – аккумуляторнинг имконияти фойдаланувчиларни бир оз хафа қилган бўлиши мумкин. Қурилмани тўла қувватлаб, 3G алоқа тармоғида 14 соат суҳбат қуриш мумкин. Тўла қувват билан интернет тармоғида ўз эгасининг 10 соатлик фаолиятини таъминлайди. Ёки 11 соат HD видеони Wi‑Fi технологияси асосида кўриш мумкин.

Қурилманинг 64ГБ қўшимча хотирага эга талқини Amazon.com интернет дўконида етказиб бериш харажатлари билан бирга 819.99 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2015 йилнинг 27 январь ҳолатида “Малика” савдо марказида 64ГБ қўшимча хотирага эга Apple iPhone 6S мобиль алоқа воситаси 4.836.000 сўмдан сотилмоқда.

2015 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон интернет нашрларида iPhone 6S смартфонининг 4,1 миллион сўмдан сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқатилган эди.

  1. Samsung Galaxy S6 Edge

Ишлаб чиқарувчи: Samsung Electronics.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 1 март.

Операцион тизим: Android 5.1.1 “Lollipop” (Android 6.0 “Marshmallow”га янгилаш мумкин) | Процессор: Samsung Exynos 7420, 2.1 ГГц, 64 бит.гача. | График (видео) процессор: MALI-T760 | Экран ўлчами: 5.1 дюйм| Экрандаги пикселлар сиғими: 1440 x 2560 | Экран тури: SuperAMOLED-экран, ҳар дюймда 577 пиксель, равшанликни автоматик созлаш технологияси| Сенсорли бошқарув: мавжуд| Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 2560 мAс,  Li-Ion, симсиз қувватлаш технологияси | Орқа камера: 16МП, автофокус технологияси | Олд камера: 5MP | Видеотасвир: HDR 3840×2160 | Алоқа тармоғи: 4G (LTE Cat.4), 3G, Wi-Fi (IEEE 802.11), Bluetooth 4.0, GPS, ГЛОНАСС – халқаро сунъий йўлдошли навигация тизими | Қурилма ўлчамлари: 142×70×7 мм | Вазни: 132 грамм | Интерфейс: ANT+, Bluetooth 4.1, IrDa, NFC, USB 2.0, Wi-Fi (ac), Wi-Fi Direct | Ҳимоя тизими: бармоқ излари сканери |

Икки четки соҳилга қайрилган соҳил экранчаларга, TouchWiz сенсорли интерфейсига, Samsung Pay тўлов тизимига эга қурилма дунёнинг энг кўп сотилган қурилмалари рўйхатига киришга уринмоқда. Ундаги Smart Manager бошқарув тизими фойдаланувчини қурилманинг ҳолати билан таништириб боради. Уни Samsung Smart TV билан ҳам улаш мумкин.

Эстетик ва дизайн жиҳатдан ҳам бу мобиль алоқа воситаси сизга дидингизга мос қулайлик ва ҳашамни ҳадя қила олади. Гаджетни 10 дақиқа қувватлаб, унда ўртача 4 соат суҳбатлашиш ёки 2 соат видео кўриш мумкин.

Шошилинч вазиятда қурилма бир соатда батамом қувват олиш имконига эга. Шунингдек, унда қувват тежовчи технология ҳам татбиқ қилинган.

Қурилмада барометр, гироскоп, оралиқ масофани ўлчаш, юрак уриши ритмини ўлчаш, оптик барқарорлаштириш, рақамли компас, мультитач технологиялари мавжуд.

Агар сизга бошқа гаджетларга ўхшамаган, юқори сифатли камерага эга қурилма керак бўлса, Samsung Galaxy S6 Edge сиз учун. Фойдаланувчилар фикрига кўра, нарх-наво масаласида ҳам қурилма фойдаланувчиларнинг талабига жавоб беради.

Қурилманинг етказиб бериш комплектида 2А қувватлаш қурилмаси, micro USB қурилмаси, симли стереогарнитура, SIM-карта учун қисқич, фойдаланиш қўлланмаси мавжуд.

Қурилма тақдим қилинганида ахборот технологиялари мутахассис-эксперт ва танқидчилардан илиқ муносабат ола бошлади. Гаджетнинг экран имконияти, тасвир тиниқлиги ва камера салоҳияти каби жиҳатларига юқори баҳо берилди.

Samsung Galaxy S6 Edge мобиль алоқа воситасининг  32ГБ ташқи хотирага эга, очиқ кодли талқини Amazon.com интернет дўконида етказиб бериш харажатлари билан бирга 596.00 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2015 йилнинг 27 январь ҳолатида “Малика” савдо марказида 32ГБ қўшимча хотирага эга Samsung Galaxy S6 Edge алоқа воситаси 3.470.000 сўмдан сотилмоқда.

  1. LG G4

Ишлаб чиқарувчи: LG Electronics.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 28 апрель.

Операцион тизим: Android 5.1 Lollipop, LG UX 4.0 | Процессор:  6 ядроли (Cortex-A57) | Платформа: Qualcomm Snapdragon 808 (MSM8992) | График (видео) процессор: Adreno 418 | Интерфейс: Wi-Fi, Bluetooth 4.1, microUSB (USB 2.0) қувватлаш ва маълумот алмашиш учун портали, 3.5 мм гарнитур, NFC, ИК-порт |Экран ўлчами: 5.5 дюйм | Экран: IPS LCD (IPS Quantum), QuadHD, ҳар дюйм квадратда 538 пиксель белги | Экран ҳимояси: Gorilla Glass 3 шишаси | Экранниг пикселлар сиғими: 2560 x 1440 | Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ, 2 ТБ.ча қўллаб-қувватлайди | Аккумулятор: 3,000 мAс, Li-Ion | Орқа камера: 16MП,  лазерли фокус, оптик барқарорлик, ранг спектр сенсори, светодиодли фоточақноқ | Олд камера: 8MП | Қурилма синфи: флагман | Корпус шакли: моноблок | Корпус тури: классик | Корпус материали: пластик, шиша, табиий чарм ва пластика | Навигация: GPS/Глонасс (халқаро сунъий йўлдошли навигация тизими) | Қўшимча ички қурилмалар: акселерометр – қурилманинг жойлашув ҳолатини кўрсатувчи сенсор тизими, ҳаракат сенсори, гироскоп, барометр | Ўлчамлари: 148.9 x 76.1 x 9.8 мм | Вазни: 155 грамм | Алоқа тармоғи: ГСМ/EDGE, WCDMA, LTE Cat 9 (microSIM) | SIM-карта: 2 та |

Мазкур гаджетнинг суратга олиш жиҳатлари кўпчиликни мафтун қилган.

Камеранинг кенг диафрагмаси ёруғлик таъсири паст жойда юқори ёруғликни қабул қилади ва фойдаланувчига қоронғу жойда ҳам имкон қадар сифатли сурат олиш имкониятини яратади.

LG G4 учун ишлаб чиқилган рангли спектрнинг инфрақизил рангларни қабул қилувчи қурилма суратдаги ранглар тиниқлиги ва ранг-баранглигини, майда деталларнинг ҳам аниқ кўринишини таъминлайди.

Лазерли автофокус суратга олинаётган объектнинг фокусини аниқлаш, сониялар ичида суратга олиш имконини беради. Шунингдек, гаджетга оптик барқарорлаштириш тизимининг такомиллаштирилган талқини ўрнатилган.

8 МП олд камера “селфипараст”лар учун айни муддао. “Қўл ҳаракатлари ёрдамида суратга олиш” функцияси сизга қулай суратга тушиш муҳитини яратиб беради.

IPS Куантум технологиясидаги дисплей тасвирнинг юқори даражадаги ёрқинлигини таъминлайди. Унда ёруғлик ёки рангларнинг кескин ўзгариши ҳам юмшоқлик билан амалга ошади ва кўзга таъсир қилмайди. In-cell Туч технологияси бу экранда тасвирни қуёш ва ёруғлик кучли жойда ҳам томоша қилиш имкониятини яратиб беради.

Телефон корпусининг орқа томони табиий чармдан ишланган талқини ҳам мавжуд бўлиб, фойдаланувчига уни кафтда ушлаб туриш учун ёрдам беради.

Чарм қобиқли, LG G4 мобиль алоқа воситасининг  32ГБ ташқи хотирага эга, очиқ кодли талқини Amazon.com интернет дўконида етказиб бериш харажатлари билан бирга 584.00 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2015 йилнинг 27 январь ҳолатида “Малика” савдо марказида 32ГБ қўшимча хотирага эга LG G4 алоқа воситаси 3.100.000 сўмдан сотилмоқда.

  1. Samsung Galaxy S6

Ишлаб чиқарувчи: Samsung Electronics.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 1 март.

Операцион тизим: Android 5 | Процессор: Samsung Exynos 7420, 8 ядроли | Процессор частотаси: 2100 МГц | Видеопроцессор: Mali-T760 | Экран ўлчами: 5.1 дюйм | Экраннинг пикселлар сиғими: 1440 x 2560, Super AMOLED, ҳар дюйм квадратда 577 пиксель белгиси | Сенсорли бошқарув: бор | Экраннинг сенсор технологияси: мультитач | Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 2550 мAс | Симсиз қувват олдириш технологияси: бор | Орқа камера: 16МП, автофокус, фоточақноқ | Олд камера: 5MP | Корпус тури: классик | Ҳимоя тизими: бармоқ излари сканери | Қурилма ўлчамлари: 143x71x6.8 мм | Вазни: 138 грамм | Интерфейс: ANT+, Bluetooth 4.1, IrDa, NFC, USB 2.0, Wi-Fi (ac), Wi-Fi Direct | Тўлов тизими:  Samsung Pay | Алоқа тармоғи: LTE cat.6 | Қобиқ материали: металл, шиша |

2015 йилда эълон қилинган бу флагманнинг олдига Apple’нинг iPhone 6 флагманини “синдириш” фазифаси юклатилган эди.

Компания томонидан 2014 йилнинг февраль ойида тақдим қилинган Galaxy S5 смартфони гаджетлар бозорида шуҳрат қозона олмади.  Samsung Galaxy S6 мобиль алоқа воситаси эса компаниянинг бу бозордаги ўрнини қайтариб олишига кўмаклашди.

Тўғри, Android қурилмалари орасида бу аппарат энг кўп сотилган бўлса ҳам, iPhone билан рақобатда у компанияга панд бериб қўйди.

Бу сафар компания ички функциялардан кўра, iPhone қарама-қарши равишда асосий эътиборни кўпроқ дизайн ва аппарат ташқи кўринишига қаратди. Шу боис, кўпчилик уни Galaxy сериясидаги флагманларга эмас, iPhone қурилмаларига ўхшаб кетганликда ҳам айблади.

Samsung Galaxy S6 сенсорли ва операцион тизимга мўлжалланган TouchWiz фойдаланувчилар интерфейсининг сўнгги талқинига эга.

Шу билан бирга, қувватни тежаш технологияси татбиқ қилинган бўлиб, қурилма бир соатда тўла қувват олиш имкони

Galaxy S6 2015 ҳамда 2016 йилларда дунё бўйича энг кўп сотилиши кутилаётган телефон аппарати сифатида эътироф этилмоқда.

Қурилманинг ҳимоя тизимини таъминлашда учта технологиядан фойдаланилган. KNOX – бизнес ва шахсий фаолиятни ҳимоялаш тизими; бармоқ излари сканери; кредит карточкасини виртуал бошқариш тизими.

Шунингдек гаджет қуйидаги қўшимча ички қурилмалар: акселерометр (экраннинг ҳолатини аниқлайдиган, унинг мослашувчанлик режимини бошқарувчи қурилма, яъни унинг ёрдамида қурилмадан горизонтал ёки вертикал экранда фойдаланиш ўйнаш мумкин), барометр, гироскоп (телефон ҳолатини аниқловчи қурилма), оралиқ масофани кўрсатувчи қурилма, юрак уришини назорат қилувчи қурилма, оптик барқарорлаштиргич, рақамли компас, Холл датчиги (электромагнит майдонини аниқловчи қурилма).

Samsung Galaxy S6 қурилмаси Amazon.com интернет дўконида етказиб бериш сарф-харажатлари билан бирга 467.41 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2015 йилнинг 27 январь ҳолатида “Малика” савдо марказида 32 ГБ қўшимча хотирага эга очиқ кодли Samsung Galaxy S6 G920I телефон аппарати 2.850.000 сўмдан сотилмоқда.

Биз эътиборингизга ҳавола қилган қурилмалардан ташқари, халқаро смартфонлар бозорида қуйидаги:

ҳайратланарли 4000 мAс қувват сиғимига, 16 бош ва 8 МП олд камерага эга 6 дюймли Huawei Mate 8 смартфони;

Ихчам, аммо қойилмақом дизайнга, 12.3 МП орқа қўшкамерага, 5 МП олд камерага, Android 6 операцион тизимга эга 5.2 дюймли Nexus 5X мобиль алоқа воситаси;

Смартфон саноатида ўзгариш ясаши кутилаётган, Windows Phone 10 операцион тизимида ишлайдиган, 20 МП орқа ва 5 МП олд камерага, 1440 x 2560 пиксель сиғимига эга 5.2 дюймли  Microsoft Lumia 950 каби етакчиликка даъво қилаётган смартфонлар ҳам бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!