2016 йилнинг 4 та илғор Android'лари юртимизда бугун ҳам яхши сотилмоқда

2016 йилнинг 4 та илғор Android'лари юртимизда бугун ҳам яхши сотилмоқда

2016 йилда ҳам смартфон бозори бир-биридан қизиқарли смартфонларга бой бўлган эди. Қуйида мана шу смартфонларнинг ўзига хосликлари қаторида, уларнинг Ўзбекистондаги бугунги нарх-наволарига ҳам тўхталишни лозим топдик. Бу смартфонлар плафторма ҳамда ташқи кўринишдан бугунги "авлодлари"дан қолишмайди.


LeEco Le Max 2

“Cуперфон” деган сифат билан тақдим қилинган Le Max 2 смартфони 5.7 дюймли бўлиб, 1440 x 2560 пиксель сиғимли Quad-HD (ҳар дюймда 515 пиксель) дисплейга эга. Унда HD ёки 4K сиғимли видеоларни юқори сифатда кўриш мумкин.

Девайс 2,15 ГГц частота тезлигига эга 4 ядроли, илғор Qualcomm Snapdragon 820 процессорида ишлайди. Металл корпуслм Le Max 2 икки талқинда 4/6 ГБ тезкор, 32 ҳамда 64 ГБ доимий хотира сиғимига эга версияларда ишлаб чиқарилади.

Смартфонда бош камера 21 МП ҳамда унинг кундузги суратлар олишда тенгсиз эканлиги айтилмоқда. Унда 4K сиғимли видео ҳам ёзиш мумкин. Селфи камера сиғими эса 8 МП.

Le Max 2 гаджети 3,100 мА соат сиғимга эга тезкор қувват олувчи аккумуляторга эга.

Le Max 2 бугунги кунда мамлакатимизда 250 АҚШ долларидан сотилмоқда.

LG V20

5,7 дюймли дисплей QHD (2560 х 1440) аниқлигига эга. 2,1 дюймли қўшимча экранда билдиришномаларни кенгайтириш функцияси қўлланилган.

Аппарат Snapdragon 820 процессорида ишлайди. Унга 4 ГБ (LPDDR4) тезкор хотира, 64 ГБ (UFS 2.0) доимий хотира, бармоқ изи сканери, 3200 мА/ст сиғимдаги аккумулятор (Qualcomm Quick Charge 3.0) ўрнатилган.

Қўш сенсорли бош камера: 16 МП + 8 МП, LED-чақноқ, лазерли фокус, оптик стабилизация (16 Мп), 4K@30fps форматида видео ёзиш; Олд камера: 5 МП, f/1.9, намойиш бурчаги 120 градус.

V20 корпуси AL6013 metal русумидаги енгил альюминийдан ишланган.

LG V20 юртимиз смартфон бозорида ўртача 250 АҚШ долларидан сотилмоқда.


Xiaomi Mi MIX

Рамкасиз Xiaomi Mi Mix аниқлиги 1920 х 1080 пиксель бўлган дисплей билан жиҳозланган, экраннинг диагонали 6,4 дюмни ташкил қилади. Бир дюмдаги 363 та пиксель мавжуд. Смартфон дисплейи олд юзанинг 91,3 фоизини эгаллайди.

Қурилма Qualcomm Snapdragon 821 процессори базасига қурилган ва Quick Charge 3.0 тезкор зарядлаш функцияси бўлган 4400 мАч сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Mi Mix корпуси сополдан ишланган.

Бундан ташкари, Xiaomi Mi Mix моделига OmniVision OV16880 сенсорида ишлайдиган 16 МПли асосий камера ҳамда 5 МПли (OV5675 сенсори билан) олд камера ўрнатилган.

Xiaomi Mi MIX'нинг 6/256 ГБ талқини ўртача 500 АҚШ долларидан сотилмоқда.


Xiaomi Mi5S

Диагонали 5,15 дюйм бўлган IPS матрицали экраннинг сифати, унда ранг-тасвирнинг акс этиши юқори сифатли. Дисплейнинг пикселлар сиғими 1920 х 1080 белгига тенг, яъни Full HD.

Xiaomi Mi5s смартфони Qualcomm Snapdragon 821 чипсетида ишлайди. У NFC алоқасиз тўловлар сервиси ва 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Mi5S’да 4 гигабайтли оператив хотира ўрнатилган. Бу тизимнинг фаолияти учун етарли. Смартфоннинг доимий хотираси 32/64/128 Гбайт.

Телефондаги аккумулятор сиғими 3200 мА соат. Смартфон Qualcomm QuickCharge 3.0 технологиясини қўллаб-қувватлайди. У 100 минутда эса тўлиқ қувват олади.

Mi 5s (64 gb) юртимизда 2,5 млн сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.