2017 йилги энг оммабоп видеолар: тайча рақс, лабини қимирлатмай гапирувчи қизча ва Трамп инаугурациясига пародия!

2017 йилги энг оммабоп видеолар: тайча рақс, лабини қимирлатмай гапирувчи қизча ва Трамп инаугурациясига пародия!

Машҳур YouTube видеохостинги якунига етаётган 2017 йилнинг энг кўп кўрилган лавҳалар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берган.

Google’га қарашли мазкур видеосервис анъанавий тарзда иккита рейтинг эълон қилади, улар томоша қилишлар сони ва вақтига, улашишлар, изоҳлар ва «лайк»лар сонига асосан тузилади.

ЎҚИНГ: YouTube’ни қулайроқ қилувчи қўшимчалар

Top Trending деб номланувчи биринчи рейтинг 2017 йил давомида энг оммабоп видеолавҳалар ўнлигидан иборат. Мазкур ўнта видеони жами 633 миллион марта томоша қилишган, уларни кўришга умумий ҳолда 40 миллион соатдан ошиқ вақт сарфлашган. Рейтинг ғолиби The Mask Singer 2 деб аталувчи Таиланд мусиқий шоусининг лавҳаси бўлган. Унинг асосий ўзига хослиги – иштирокчилар турли ғаройиб ниқоблар ва либослардан фойдаланишганидир. Шунингдек, кучли ўнликка Americaʼs Got Talent шоусида чиққан – лабларини қимирлатмасдан гапира оладиган 12 ёшли қизчанинг видеоси ҳамда Bad Lip Reading канали томонидан жойланган ролик – АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурациясига ишланган пародия ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Android қурилмага YouTube видеоларини юклаб олиш мумкин?

Хуллас, 2017 йилда YouTube’да энг кўп кўрилган видеороликлар ўнлиги қуйидагича:

  1. Until We Will Become Dust – Oyster Masked (ตราบธุลีดิน – หน้ากากหอยนางรม) | THE MASK SINGER 2
  2. ED SHEERAN – Shape Of You | Kyle Hanagami Choreography
  3. Ping Pong Trick Shots 3 | Dude Perfect
  4. Darci Lynne: 12-Year-Old Singing Ventriloquist Gets Golden Buzzer – America’s Got Talent 2017
  5. Ed Sheeran Carpool Karaoke
  6. Lady Gaga’s FULL Pepsi Zero Sugar Super Bowl LI Halftime Show | NFL
  7. «INAUGURATION DAY» — A Bad Lip Reading of Donald Trump’s Inauguration
  8. history of the entire world, i guess
  9. In a Heartbeat – Animated Short Film
  10. Children interrupt BBC News interview – BBC News

YouTube’нинг иккинчи рейтинги эса мусиқий роликларга бағишланган. Табиийки, унда асосан видеоклиплар ўрин олган бўлади. Жорий йилдаги натижаларга қараганда, пуэрто-рикалик мусиқачи Луис Фонсининг «Despacito» қўшиғига ишлаган клипи энг кўп кўрилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик хонандалар ўз клипини YouTube’га жойлаштириш учун энди «Ўзбекконцерт»дан рухсат олиши керак

Демак, YouTube’да жорий йилда энг кўп томоша қилинган мусиқий видеолар рўйхати билан танишамиз:

  1. Luis Fonsi – Despacito ft. Daddy Yankee
  2. Ed Sheeran – Shape of You [Official Video]
  3. J Balvin, Willy William – Mi Gente (Official Video)
  4. Maluma – Felices los 4 (Official Video)
  5. Bruno Mars – That’s What I Like [Official Video]
  6. Chris Jeday – Ahora Dice (Official Video) ft. J. Balvin, Ozuna, Arcángel
  7. El Amante – Nicky Jam (Video Oficial) (Álbum Fénix)
  8. Jason Derulo – Swalla (feat. Nicki Minaj & Ty Dolla $ign) (Official Music Video)
  9. DJ Khaled – I’m the One ft. Justin Bieber, Quavo, Chance the Rapper, Lil Wayne
  10. Enrique Iglesias – SUBEME LA RADIO (Official Video) ft. Descemer Bueno, Zion & Lennox

ЎҚИНГ: YouTubeMP3 Converter – YouTube’даги роликларнинг овозини сақлаб олиш сервиси

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.