2017 йилги «Open Data Challenge» Хакатони иш бошламоқда

  •   DiMaX
  •  806
  •  28.11.2017 17:17

2017 йилги «Open Data Challenge» Хакатони иш бошламоқда

Ахборот технологиялари соҳасига ёшларни янада қизиқтириш, дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида республикамизда ҳар йили «Open Data Challenge» Хакатони ўтказиб келинмоқда. Бу йилги танлов 29 ноябрь – 3 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

«Open Data Challenge» – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган.

ЎҚИНГ: «Open Data Challenge» Хакатонида иштирок этасизми?

Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлар орасида ижтимоий ва инновацион иловалар ва хизматлар яратишдир.

Бу йилги Хакатон 29 ноябрь куни, эрталабки соат тўққизда очилади. Мазкур тадбирда 400 дан ошиқ ёшлар иштирок этиши кутилаётир.

Мана, 2017 йилги Хакатоннинг кун тартиби билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин:

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва «UZINFOCOM» марказлари томонидан ташкил этилмоқда.

«Open Data Challenge»нинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари:

Facebook - http://fb.me/OpenDataChallenge

Telegram - https://t.me/OpenDataChallenge

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!