2017 йилнинг энг оммабоп ва энг қизиқарли бепул Android-ўйинлари

2017 йилнинг энг оммабоп ва энг қизиқарли бепул Android-ўйинлари

Бугунги кунда смартфон нафақат ўзаро мулоқотларимиз хизмат қилади, балки у кўп функцияли қурилмага айланиб улгурган. Бу гаджетнинг вазифаларидан бири – ўйин, кўнгил очиш воситаси сифатида қўлланишидир.

ЎҚИНГ: Sega энди iOS ва Android учун бепул ретро ўйинларни тақдим этади

Жумладан, Google Play иловалар дўконида Android тизимли қурилмалар учун ишлаб чиқилган кўплаб ўйинлар мавжуд. Улар орасидан Google версиясига кўра энг қизиқарлилари ва 2017 йилда энг кўп кўчириб олинганлари Лайфхакер нашри эълон қилган. Келинг, улар орасидан бепулларига бир назар соламиз: ўйинлар турига кўра гуруҳларга ажратилган ва ҳар бирининг номида уни юклаб олиш учун ҳавола ҳам жойланган.

Энг яхши мусобақа ўйинлари

Рақобатдан қочмайдиган, бошқа ўйинчилар билан куч синашишга чоғланганлар учун махсус ўйинлар туркуми:

  1. Clash Royale
  2. Трансформерлар: Жангда тобланганлар
  3. Golf Clash
  4. Battle Bay
  5. Injustice 2

Энг ижтимоий ўйинлар

Мазкур гуруҳдаги ўйинлар асосан дўстлар билан мулоқотга мўлжалланган, шунингдек, улар ёрдамида янги танишлар орттириш ҳам мумкин:

  1. Animal Crossing: Pocket Camp
  2. Beat Fever: Мусиқий ритмик ўйин
  3. Angry Birds Evolution
  4. Pictionary™

Энг яхши инди-ўйинлар

Кўпчиликка нотаниш бўлган «инди-ўйин» атамаси компьютер ўйинлари ишлаб чиқишга мослашган компанияларнинг моддий кўмагисиз, мустақил дастурчилар томонидан яратилган ўйинни англатади. Google версиясига кўра, қуйидаги инди-ўйинлар 2018 йили янада оммалашиб кетади:

  1. Westy West
  2. Postknight
  3. Калькулятор: Ўйин

Энг инновацион ўйинлар

Ушбу туркумга мансуб ўйинлар ғайриоддий механикаси ҳамда геймплей нуқтаи назаридан дадил ғоялари билан ажралиб туради:

  1. Last Day on Earth: Survival
  2. I Love Hue
  3. Build a Bridge!

Энг яхши казуал ўйинлар

Унча қийин бўлмаган ўйин механикасига ва визуал интерфейсга эга, аммо тасодифларга бой ўйинлар қуйидагилардир:

  1. Гапирувчи Хэнк
  2. Homescapes
  3. Once Upon a Tower
  4. Телба ошпаз – ресторандаги қувноқ ширин ўйин
  5. Bubble Witch 3 Saga

Болалар учун энг яхши ўйинлар

Кичкинтойларга мўлжалланган, уларнинг ота-оналарига ҳам маъқул бўлган ўйинлар билан танишинг:

  1. Митти панда ресторани
  2. Кичкинтой ёнғин ўчирувчилар
  3. Ми-ми-мишки – катта концерт
  4. Маша ва Айиқ: Таом тайёрлаймиз

Энг оммабоплари

2017 йилда энг кўп юклаб олинган ўйинлар гуруҳига хуш келибсиз! Улар орасидан CATS: Crash Arena Turbo Stars йилнинг энг яхши ўйини деб тан олинган.

  1. CATS: Crash Arena Turbo Stars
  2. Спиннер - Fidget Spinner
  3. Last Day on Earth: Survival
  4. Троллфейс Квест: ТВ Шоу
  5. Magic Tiles 3

Хўш, сизнингча, яна қайси ўйинлар бу рўйхатга киришга муносиб эди?

ЎҚИНГ: Инглиз тилини ўрганиш учун 5 ўйин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.